Кашфиётни ҳимоя қилиш мақсади


Download 19.63 Kb.
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi19.63 Kb.
#1182164
  1   2   3

1.3.2. Илмий кашфиётлар. Кашфиёт объектлари. Кашфиётни аниқлаш тартиблари.
Кашфиёт деб билим даражасига тубдан ўзгартириш олиб кирадиган илгари номаълум бўлган, аммо объектив мавжуд бўлган моддий нуқтанинг ходиса, хосса ва қонуниятларини тушунтириб берувчи таълимотга айтилади.
Кашфиётни ҳимоя қилиш мақсади:
 Илмий мазмун ишончлилигини тасдиқлаш учун;
 Муаллиф ва давлат устунлигини ўрнатиш;
 Кашфиёт муаллифининг хусусиятларини тан олиш ва унга тегишли имтиёзлар бериш;
 Кашфиёт билан боғлиқ илмий-технологик масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш;
Фан ва техникада, фойдаланиш учун кашфиётларни давлат томонидан маълумот учун қабул қилиниши ва хисобга олиниши; Кашфиёт қуйидаги ҳолларда эътироф этилади:
 Илгари номаълум бўлган, агар биринчи топилган кунгача давлатимизда ёки хорижда эълон қилинмаган бўлса, учинчи шахсга 51 етказилмаган бўлса;
 Агар жиддий хусусиятга эга бўлиб дунёни илмий ўрганишга муҳим ҳисса қўша олса, билим даражасига тубдан ўзгартиришлар олиб кирса шу жумладан фан ва техника равнақи борасидаги янги йўналишлар ва янги техника ечимларга асос солса;
 Илгари маълум бўлган назарий тушунчаларни умуман ўзгартириб юборса;
 Илгари илмий жиҳатдан тушунтирилмаган илмий ҳақиқатларни изоҳлай олса. Кашфиёт қуйидаги ҳолларда эътироф этилмайди:
 Фойдали қазилмалар ижтимоий фанлар соҳасидаги жўғрофий археологик кашфиётлар тан олинмайди. Кашфиётни ҳимоя қилиш мақсади.
 Илмий мазмун ишончлиликни тасдиқлаш учун;
 Муаллифлик ва давлат устунлигини ўрнатиш;  Кашфиёт муаллифининг хизматларини тан олиш ва унга тегишли имтиёз бериш;
 Кашфиёт билан боғлиқ илмий техник масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш;
 Фан ва техникада фойдаланиш учун кашфиётларни давлат томонидан маълумот учун қабул қилиниши ва ҳисобга олиниши. Кашфиёт объектлари–ходиса, хосса ва қонунийликдир:
 Ходиса деб илгари номаълум бўлган билим даражасини тубдан ўзгартиришга олиб келадиган объектив мавжуд бўлган моддий дунё моҳиятининг номоён бўлиш шаклига айтилади.
Хосса деб, илгари номаълум бўлган билим даражасини тубдан ўзгартиришга олиб келадиган моддий дунёни борлиғининг объектив мавжуд сифатли томонига айтилади.
 Қонунийлик деб, илгари номаълум бўлган билим даражасини тубдан ўзгартиришга олиб келадиган моддий дунё ҳодисалари ва хоссалари ўртасидаги объектив мавжуд бўлган барқарор муносабатига айтилади.
Кашфиёт устунлиги илмий қоиданинг биринчи марта таърифлаб берилган кунидан, унинг матбуотда эълон қилинган вақти ва учинчи шахсга етказилган кундан белгиланади.

Download 19.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling