Касса муомулалари хисоби


IV. Пул маблағлари сарфлари ва уларнинг максадли ишлатилиши аудити


Download 121.36 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi121.36 Kb.
#1500377
1   2   3   4   5
Bog'liq
Касса муомулалари хисоби

IV. Пул маблағлари сарфлари ва уларнинг максадли ишлатилиши аудити.
Касса операцияларини тафтиш килиш натижасида бухгалтерия томонидан мехнатга хак тулаш ҳисоб китоби буйича кассирлар томонидан корхона ходимларига таътил ва иш хаки учун берилган пулларнинг кайдномаларига 2 ва 3 марта киритилиши йули билан катта микдорда гайриконуний равишда пул узлаштириш холлари учраб туради.
Баъзан "хатолик" билан таътилда, укишда, касал бўлган, ишдан бушатилган шахсларга иш хаки ҳисоблаб ёзишлар хам учраб туради. Бундай далиллар мантикий тахлил килиш, киёслаш ва сураб чикиш усули билан аникланади, ҳисоблаб ёзилган иш хаки микдори ишланган кунларни ҳисобга олиш ҳужжатлари, ходимлар булимининг ҳужжатлари билан расмийлаштирилади. Барча холларда касса ҳужжатларини текшириш факат уларнинг расмийлаштириш талабларига мувофиклигини (имзоларнинг мавжудлиги, тузатиш ва кучириб ёзишларнинг йуклиги), ҳужжатлардан такроран фойдаланишга йул куймаслик учун уларга операциялар бажарилган сана курсатилган холда "олинди" ёки "туланди" деган махсус штамплар куйилиб тулдирилганлигини текшириш билан чекланиб колинмайди. Касса ҳужжатлари корхонанинг бошқа иш сахолари билан боглаб текширилади. Мукофотлар, нафакалар тулаш хам касса буйича утади, шу сабабли аудитор шубхали холларга эътибор каратади, сунгра туловларнинг асосланганлигини текширади.
Пул маблағларини депонентга куйиш билан боглик суиистеъмоллар айникса куп учрайди. Бу уринда депонентга ўтказилган пулларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини текшириш, 76-" Хар хил дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб китоблар" счети буйича якуний маълумотларнинг депонентга куйилган суммаларини ҳисобга олиш дафтари буйича аналитик маълумотларга мувофиклигини текшириш лозим булади.
Узок вакт талаб килиб олинмаган ва муддати тугаши арафасида депонентга ўтказиб берилган суммалар, айникса пухта текширилиши керак.
Аудитор пул суммалари депонентга ўтказилиши конуний эканлигига ишонч хосил килиши ва депонентга ўтказиб берилган суммалар ҳисобга олинган суммаларга мувофик келишини аниклаш зарур.
Депонентга ўтказилган суммаларнинг берилиши конунийлигини текширишда чиким касса ордерларидаги суммани олиш учун куйилган имзоларнинг тулов кайдномаларидаги, ишга кабул килиш хакидаги ҳужжатлардаги, текширилаётган шахсларнинг имзоси бўлган бошқа ҳужжатлардаги имзолар билан таккослаши аудитор учун мажбурий ҳисобланади.
Имзолар калбакилаштирилганлиги аникланган тақдирда аудитор имзо калбакилаштирилган депонентчи билан учраши ва ундан депонентга ўтказилган пулни узлаштириб олиш максадида имзо калбакилаштирилганлигини тасдиклатиб олиш чора-тадбирларини куради.
Зарурат бўлганда аудитор депонентга ўтказилган пулнинг ишончнома оркали олинишида хам ана шундай йул тутади.
Тафтиш пайтида депонентга ўтказилган пулларнинг хосил булиш сабаблари аникланади. Ҳисобот асосида берилган пуллар сарфланишини окловчи ҳужжатлар ва сотиб олинган бойликларни кирим килиш ҳужжатлари билан таккослаш оркали текширилади.
Нақд пул сарфидаги фарклар анча катта бўлган тақдирда бундай сарфнинг асосланганлиги, унинг максадга мувофиклиги текширилади. Пул ўтказиш йули билан уларнинг номига хак туланган шахслар ва ташкилотларни мукобил текшириш усулидан кенг фойдаланиш зарур. Ушбу усул пуллар хакикатда хам кредит карздорлигини тулашга ўтказилганлигини ёки жамгарма кассасидаги шахсий счетга ёхуд узининг ёки иштирокчининг номи битилган манзилга ўтказиш йули билан узлаштирилганлигини аниклаш имконин беради.
Хозирги вакда иш хакини жамгарма кассасига ўтказишнинг конунийлиги хам мукобил текшириш усули билан аникланади.

Хулоса


Касса операциялари аудит - корхонанинг бўш пул маблағлари ва муомаладаги пул маблағлари харакати, улардан фойдаланишнинг конунийлигини текширишдир. Натижада нақд пул операцияларини амалга оширишда белгиланган меъёрий ҳужжатларга мувофиклигини таъминлашдан иборат булиб, бухгалтерия ҳужжатларида тўғри акс эттирилиш тартибига риоя этилишини аниклашдир.



Download 121.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling