Касса муомулалари хисоби
Download 121.36 Kb.
|
Касса муомулалари хисоби
Касса муомулалари хисобиРежа: 1. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари. 2. Корхона кассасини кайта руйхат килиш тартиби. 3. Кирим ва чиким касса ҳужжатлари аудити. 4. Пул маблағлари сарфлари ва уларнинг максадли ишлатилиши аудити. I. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари. Пул маблағлари, унинг харакати ва улардан фойдаланиш операциялари аудити назорат-тафтиш ишларининг маъсулияти ва мурракаб сахоларидан биридир. Мажуд коидаларга биноан, пул маблағлари аудити ялпи усул билан амалга оширилади, айни вактда касса операциялари билан шугулланадиган ва пул маблағлари сакланадиган барча объектлар текширилиши зарур. Бундан ташкари, пул маблағлари билан амалга ошириладиган бутун бир операциялар буйича бошқа узаро боглик булимлар билан карши текширишлар ўтказиш зарур. Буларнинг барчаси текширувчилардан юкори касб малакаси ва маъсулиятни таказо этади. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари куйидагилардир: -нақд пул ва бошқа кийматликларнинг сакланиши шароитларини таъминлаш; -пул маблағлари, кимматли когозлар, каътий ҳисобот бериладиган банклар хакикатда мавжудлигининг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиклигини аниклаш; -кассада пул мавжуд булиш лимитига ва операция ва хужалик сарфларига хамда бошқа эхтиёжларга ҳисобот бериш шарти билан пул бериш шартларига риоя килиниши; -касса операциялари юритилишининг тасдикланишининг низомлар ва коидаларга мувофиклигини аниклаш; -пул маблағларни сарфлашнинг максадга мувофиклиги ва конунийлиги; -банк обороти ёзувларининг корхона касса дафтаридаги ёзувлар билан бир хиллиги; -хар бир операцияни тасдикловчи бирламчи ҳужжатлар, банк кучирмаси мавжудлиги; -банкдан чек буйича олинган нақд пулнинг кассага кирим килинишининг уз вактидалиги ва туликлиги; -банкдаги счетлардан махсулот етказиб берувчиларга, курсатилган иш ва хизматлар учун корхоналар ва ташкилотларга, жамгарма банкларнинг номига, бошқа дебиторлар ва кредиторларга суммалар ўтказилишининг тўғрилиги ва конунийлиги; -чек дафтарларини, чек кучирмаларини саклаш ва улар буйича пул олишнинг белгиланган тартибига риоя килиниши, тулдирилмаган чеклар имзоланган холлар йуклиги; -банкдан пул маблағлари олишнинг белгиланган тартибга риоя килиниши; -иш хаки тулаш муддатларига риоя килиши. Пул маблағлари аудитида ташкилотларда куйидаги изчилликка риоя килинади. Тафтиш кассани тусатдан тафтиш килишдан бошлаш зарур. Нақд пул маблағлари кайта руйхат килиниши билан бир вактда пулнинг сакланиши таъминланиши ва кассага келтирилиши текширилади. Сунгра касса операцияларини текширишдан максад фойдаланишга риоя килинишини текширишга киришилади. Бир вактнинг узида каътий ҳисобда турувчи ҳужжатлардан фойдаланиш ва уларнинг сакланиши текширилади. Пул ҳужжатлари ва кимматли когозлар, йулдаги, банкдаги ҳисоб китоб ва бошқа счетлардаги пул маблағлари текширилади. Пул маблағларининг аналитик ва синтетик ҳисоби йул куйилганлиги текширилади. Аудитор учун куйидагилар касса ва касса жараёнларини (пул маблағларини) тафтиш килиш манбалари ҳисобланади: -КО-1 сонли шакл кирим касса ордерлари; -КО-2 сон шакл чиким касса ордерларини руйхатга олиш дафтари; -КО-3 сон шакли кирим ва чиким ордерларини руйхатга олиш дафтари; -КО-3а сон шакл кирим ва чиким касса ҳужжатларини руйхатга олиш дафтари;- -КО-4 сон шакл касса дафтари; -КО-5 сон шакл кассир томонидан кабул килинган ва берилган пулни ҳисобга олиш дафтари; -пул банклари харакатини, каътий ҳисобда турувчи ҳужжатларни ҳисобга олиш дафтари; -ҳисоб китоб ва бошқа счетлардан кучирмалар; -касса режалари; -ИНВ-15 сон шакл пул маблағлари мавжудлигини руйхатга олиш далолатномаси; -ИНВ-16 сон шакл кимматликлар ва бланклар, каътий ҳисобда турувчи ҳужжатлар кайта руйхатга олинганлиги; -50"касса", 51-"Ҳисоб-китоб счети", 55-"Банклардаги бошқа счетлар", 56-"Пул ҳужжатлари" счети ва 006- "Каътий ҳисобда турувчи бланклар" балансдан ташкари счет буйича дафтар-ордерлар ва кайдномалардир. Download 121.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling