Каттақўрғонда қарздор ота 59 млн сўм алимент тўлади


Download 217.46 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi217.46 Kb.
#1510339
Bog'liq
ПРЕСС РЕЛИЗ 503 Каттакургон т 59 млн алимент




Каттақўрғонда қарздор ота 59 млн. сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 5 мартдаги қарорига асосан қарздор О.А.дан ундирувчи Э.Д.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.





Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Доимий даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги унга тушунтирилди.
Ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандининг таъминотини ўйлаб, 18 ёшгача ҳисоблаб, 59 млн. сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Жасурбек РАҲМОНОВ,
Бюронинг Каттақўрғон туман
бўлими давлат ижрочиси.
Download 217.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling