Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида


Download 27.71 Kb.
bet3/3
Sana09.01.2023
Hajmi27.71 Kb.
#1085750
1   2   3
Bog'liq
Қонунлар 5 та ичида

Мирзачўл тумани адлия
бўлими бошлиғи А. Аминов
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низом билан қуйидагилар белгиланди:



  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;

  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

Мазкур низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:

  • норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш;

  • норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.

Мирзачўл тумани адлия
бўлими бошлиғи А. Аминов


Зафаробод тумани адлия
бўлими бошлиғи Б.Икромов

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.
Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

  • таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;

  • шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.
Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Мирзачўл тумани адлия
бўлими бошлиғи А. Аминов


Зафаробод тумани адлия
бўлими бошлиғи Б.Икромов
Download 27.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling