Сўзлашув фазаси
Алоқани узиш фазаси
Муваффақият билан тугайдиган боғланишларни ўрнатиш алгоритми
Абонент А
Рақамли АТС
№7 УКС
SIP/SIP-T
H.323
Абонент Б
User agent client ва User agent server ўртасида сеансни ўрнатиш ва тугатиш Прокси сервер SIP-Т протоколи SIP-T протоколи иккита MGC (media gateway controller) ўртасида ишлатилади ҳамда бу асосий сигналли хабарларни алмашишни таъминловчи протокол ҳисобланади. Қуйидаги жадвалда икки тармоқ ўртасидаги сигналли хабарининг кўриниши келтирилган
ISUP хабари
|
SIP-T хабари
|
IAM
|
INVITE
|
ACM
|
180 Ringing
|
ANM
|
200 OK
|
RLS (REL)
|
BYE
|
RLC
|
200 OK
| SIP протоколи
SIP (Session Initiation Protocol), амалий сатх протоколи ҳисобланиб, у ёрдамида IP -тармоқ бўйича мультимедиали сессиялар ёки чақириқларни ўрнатиш ва тугатиш каби операциялар амалга оширилади. Мультисервисли тармоқларда SIP, Н.323да ишлатилганидагига ўхшаш функцияларни бажаради. SIP сессиялари мультимедиали конференцияларни, масофавий ўқитиш, Интернет-телефония ва бошқа шунга ўхшаш иловаларни ўз ичига олиши мумкин.
SIP протоколи мультимедианинг глобал архитектурасининг қисми ҳисобланади. Бу архитектура ресурсларни заҳиралаштириш протоколини (Resource Reservation Protocol - RSVP), реал вақт транспорт протоколини (Real-Time Transport Protocol - RTP), реал вақтда ахборотли оқимларни узатиш протоколини (Real-Time Streaming Protocol - RTSP), алоқа параметрларини баён қилиш протоколини (Session Description Protocol -SDP) ўз ичига олади. Аммо SIP протоколи функциялари бу протоколларнинг биттасига ҳам боғлиқ эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |