Кейс берилган кейснинг мақсади
Download 16.29 Kb.
|
3-Кейс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижалар
- Кейсни муваффақиятли бажариш учун талаба қуйидаги билим-ларга эга бўлиши лозим
- Муаммоли масалалар ва топшириқлар. 1-Топшириқ
- 2-Топшириқ
- Органик ёқилғилар. Кириш
- Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш. Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон берилади
- Вазият. Муаммо.
- Кейс билан ишлашнинг баҳолаш мезонлари
КЕЙС Берилган кейснинг мақсади: Талабаларнинг берилган мавзу бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ўтилган мавзуларга оид билимларини текшириб кўришдан иборат. Кутилаётган натижалар: - Ўрганилаётган мавзу бўйича назарий билим ва кўникмалари ошади; берилган мавзу бўйича асосий тушунчаларга эга бўладилар; талабалар фаолиятини мавзуни мустақил ва ижодий ўзлаштиришга йўллаш, билиш фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш; асосий ғояни ажратиш, мантиқий фикр юритиш, фикрни баён этиш ва асослаш кўникмалари, нутқ ва мулоқотга киришишга эришиш; талабаларнинг фан бўйича билимларини ўзлаштириш самарадорлигини орттириш. Кейсни муваффақиятли бажариш учун талаба қуйидаги билим-ларга эга бўлиши лозим: ўтилаётган мавзу хақида тасаввурга эга; намойиш экспериментидан фойдаланиш малака ва кўникмалари шакланган; намойиш эксперименти орқали очиладиган фундаментал асосий тушунчалар шаклланган. Кейсни дидактик мақсади – талабаларнинг аввал ўзлаштирган билимларини муаммоли ҳал этишда ижодий усулни қўллаб, янги билимларни эгаллаш кўникмалари, билимларни ижодий ўзлаштириш ва амалда қўллаш малакалари, изланувчанлиги, қизиқиш, мантиқий тафаккури, ижодий фаолияти, ақлий камолоти, заковатини ривожлантиришдан иборат. Муаммоли масалалар ва топшириқлар. 1-Топшириқ: - Органик ёқилғиларнинг асосий белгилари, классификацияси? - Энергетик ёқилғи деб қандай ёқилғига айтилади? - Кул ва шлакка тариф беринг ва асосий таснифини изоҳланг? 2-Топшириқ: - Ёқилғи таркибидаги намлик неча турга бўлинади ва ускуна ишига қандай таъсир кўрсатади? - Ёқилғининг ёниш иссиқлиги ҳақида маълумот беринг ? - Ёқилғи таркибидаги ёнмайдиган менирал қўимчалар? Органик ёқилғилар. Кириш. Унинг асосини органик ёқилғилар торф, ёнувчи сланец, кўмирлар, табиий газ ва нефт маҳсулотлари ташкил этиб, хамма органик ёқилғилар нормал ҳолатда агрегат ҳолатига кўра: қаттиқ суюқ ва газсимон ёқилғиларга , олинишига қараб эса табиий ва сунъий ёқилғилар турларига бўлинади. Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш. Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон берилади: Ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш; Мантиқий фикрлашни ривожлантириш; Талабанинг ўқув ахборотини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. Вазият. Муаммо. Шамол ҳавонинг ҳаракатдаги оқимидир. Шундай экан шамол табиати беқарор эканлиги шамол электр станция (ШЭС) ларда бир маромда энергия ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатади. Шаҳарлар яқинида, кўп сонли ва зич жойлашган аҳоли яшаш жойларида шамол иншоотларини қуриш, у ердаги табиий ҳаво алмашинувига путур етказиши, улардан ҳосил бўладиган механик ва аэродинамик шовқинлар одамларнинг ақлий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, қорли совуқ ҳавода шамол электр станциялари (ШЭС) қанотларида муз қатламлари ҳосил бўлиши ва бу ҳосил бўлаган муз қатламлари механезмнинг муттасил айланиб туриши оқибатида муз бўлаклари турли масофаларга отилиб кетиб, одамлар ва жонворлар ҳаётига хавф солишидир. Кейс билан ишлашнинг баҳолаш мезонлари 86-100% / 8,6 - 10 баллагача – «aъло» 71-85% / 7,1 – 8,5 баллгача – «яхши» 55-70% / 5,6- 7 баллгача – «қониқарли» Вазиятли топшириқ. Бугунги кунда мамлакатимиз шамол атласи тузилган бўлиб унга кўра шамол энергиясининг ялпи имконияти 2,2 млн т.н.э деб баҳоланмоқда. Унинг техникавий имконияти 0,427 млн т.н.э га тенг. Мамлакат ҳудудининг 75% шамол кучи ёрдамида энергия ҳосил қилиш учун фойдаланишга яроқсиз. Топшириқ: Хўш, Ўзбекистон шароитида ҳам шамол энергетикаси соҳасини шакллантириш ва ривожлантириш мумкинми? Бу борада мутаҳасисларнинг фикри қандай? Download 16.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling