кейс
Педагогика бўйича яратилган адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатдики, уларда “таълим жараёни” тушунчасининг моҳияти турлича ёритилган.
Таълим жараёни – бу:
1. Ўқувчиларга билимларни бериб, уларда кўникма, малакаларни бериш орқали у ёки бу даражада уларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш (ўқитиш)га қаратилган фаолият.
2. Ўқувчилар томонидан БКМнинг ўзлаштирилиши (ўқиши)ни таъминловчи жараёнини бошқаришга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти (чунки ўқитиш ва ўқитиш – таълимнинг ўзаро алоқадор ва ўзаро шартланган томонларидир).
3. Ўқитувчининг ўқувчилар томонидан БКМни онгли ва пухта ўзлаштирилишига йўналтирилиб, бу жараёнда билимларнинг мустаҳкамланиши, ақлий ва жисмоний меҳнат маданияти элементларини ўзлаштириш, дунёқарашни бойитиш ва ўқувчилар хулқ-атворининг шаклланишини таъминловчи раҳбарлиги ва ҳаракатларининг изчиллиги.
4. Ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигида БКМни ўзлаштириш, қобилиятларини ривожлантириш ва дунёқарашларини шакллантиришга қаратилган фаол билиш фаолияти.
Саволлар:
1. Улардан қайси бири таълим жараёнининг моҳиятини тўла ёритади?
2. Фикрингизни қандай асослайсиз?
Узлуксиз таълим турларини кетма-кетлик асосида жойлаштиринг.
Таълим турлари
|
рақамлар
|
Мактабгача таълим
|
|
Мактабдан ташқари таълим
|
|
Умумий ўрта таълим
|
|
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
|
|
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
|
|
Олий ўқув юртидан кейинг таълим
|
|
Олий таълим
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |