2.4. Коллежда фавқулодда вазият содир бўлганда Юқори ташкилот,
ФМ тегишли хизматларига хабар беришни амалга ошириш
Коллежда фавқулодда вазият содир бўлганлиги тўғрисидаги бирламчи хабар биринчи навбатда юқори ташкилот бошлиғига, туман Фавқулодда вазиятлар булими (тел: ____________ ) берилади. Жамият навбатчиси бу хабарни туман ҳокимлиги ва тегишли хизматлар (рўйхат бўйича) навбатчиларига етказади. Навбатчи туман ҳокимига вазият тўғрисида хабар беради. Шу билан бирга вилоят ва туман фуқаро муҳофазаси хизматлари бошлиқлари огоҳ қилинади ва “Диққат ҳаммага” сигнали тарқатилади.
Тегишли хизматлар бошлиқлари етиб келгач, фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби бошлиғи кўрсатмаси бўйича белгиланган жойга йиғилади ҳамда бошқарма раҳбаридан кўрсатма ва топшириқлар олади.
2.5. Коллежни “Юқори тайёргарлик” режимига ўтказиш тартиби
Ишлаб чиқариш-саноат, кимёвий, биологик (бактериологик), сейсмик ва гидрометеорологик вазият ёмонлашганда ёки фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида башорат олинганда жамият фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи билан ФМ тузилмалари учун “Юқори тайёргарлик” режими ўрнатилади.
“Юқори тайёргарлик” режимига қуйидагича ўтказилади:
раҳбарлар таркибидан кеча-кундузлик навбатчилик ташкил қилинади;
ФМ тузилмалари шай ҳолатга келтирилади;
юқори ташкилот ва шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими билан доимий алоқа ўрнатилади;
ФМ тузилмаларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлигига аниқлик киритилади;
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш режаларига аниқликлар киритилади.
2.6. Коллеж “Фавқулодда вазиятлар” режимига ўтказиш тартиби
ва амалга ошириладиган тадбирлар
ФМ бошлиғининг буйруғи билан раҳбарлар таркиби бошқарув пунктига йиғилади;
ФМ штаби ва тузилмалар сардорларига аниқ вазифалар қўйилади;
ФМ тузилмалари шахсий таркиби йиғилади, зарурат туғилганда заҳирадаги ходимлар билан тўлдирилади;
ФВ содир бўлган ҳудуд ўрганиб чиқилади ва шикастланиш ҳажми аниқланади;
содир бўлган ФВ хақида шаҳар ҳокимлиги, вилоят ФВБга ахборот берилади;
вайроналар остида қолганларни қидириш-қутқариш ишларига киришилади;
жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади ва шифохоналарга жўнатиш ташкил қилинади;
фуқаро муҳофазаси хизматларининг куч ва воситаларини кутиб олиш ва ФВ содир бўлган жойга йўналтириш ишлари ташкил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |