17
|
Ish joyidagi yo‘l-yo‘riq necha turga bo‘linadi va qanday muddatlarda o‘tkaziladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 10-bandi).
|
Иш жойида йўл-йўриқ қуйидагиларга бўлинади:
- бирламчи
- даврий
- навбатдан ташқари
- жорий
- мақсадли.
а) Иш жойидаги бирламчи йўл-йўриқ қуйидаги холатларда ўтказилади:
- ишчининг меҳнат фаолиятини бошлашидан олдин;
- бошқа ишга ёки иш хусусияти бошқача бўлган участкага ишга ўтганда (ишлаб чиқариш шароити ўзгарганда).
Бирламчи йўл-йўриқдан ўтганлиги иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқларни қайд қилиш “2-сон журнали”да қайд этилади. Журналнинг шакли мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган.
б) Даврий йўл-йўриқ барча ишчиларга малакаси ва касби бўйича иш стажидан катъий назар камида 6 ойда бир марта ўтказилиши керак (йўл-йўриқни ўтиш аниқ даврийлиги комбинат бўйича буйруқ асосида ёки бошқа махсус йўриқномаларда белгиланади).
Даврий йўл-йўриқ ўтказишдан мақсад - маълум муддатдан кейин ишчиларнинг асосий ва бошқа тез-тез бажариб турадиган ишларини хавфсиз бажариш бўйича билимларини янгилаш ва тўлдириб туришдан иборат. Даврий йўл-йўриқ гуруҳий ёки якка тартибда (бир турдаги касб эгаларига ёки алоҳида иш турлари бўйича) дастур асосида, суҳбат тарзида, цех ва корхона амалиётидан аниқ мисоллар келтириш орқали ўтказилиши керак.
Даврий йўл-йўриқ ўтказилиш муддати айрим тоифадаги ишчилар (касаначилар ва бошқалар) учун комбинат бўлинмалари раҳбарияти, комбинат меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими, касаба уюшмаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий инспекцияси билан келишилган ҳолда бир йилгача узайтириш мумкин.
Айрим сабабларга кўра (меҳнат таътили, бетоблик, командировка ва бошқалар) ишчилар ўз вақтида йўл-йўриқдан ўтмаган бўлса, ишга чиққан куни ишга рухсат беришдан олдин йўл-йўриқдан ўтказилади (ишчиларга меҳнат таътили, бетоблик, сафарда бўлган вақтида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда йўл-йўриқ ўтказилиши таъқиқланади.
Даврий йўл-йўриқ ўтказилганлиги тўғрисида “Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқларни қайд қилиш 2-сон журнали” га ёзиш билан расмийлаштирилади.
|