«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Download 212.25 Kb.
bet50/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.

Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.




2-мавзу.2021 йил 11 май куни 501-сонли буйруги "Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Мехнат хавфсизлигига риоя этилиши назоратининг талон тизими тўғрисидаги Низоми хақида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Мавзу юқорида мавжуд.
3-мавзу. Юк вагонларини қўриқлаш учун қабул қилиш ва топширишда ҳамда тижорат текшируви ўтказишда техника хавфсизлиги қоидалари.


Отряд бошлиқлари томонидан тасдиқланган меҳнат мухофазаси бўйича маҳаллий йўриқномасига асосан ўтказилади.


4-мавзу. Нафас олиш тўхтаганда биринчи ёрдам кўрсатиш. (Ўқув қўлланма 289-бет)
Нафас олиш тўхтаганда биринчи ёрдам кўрсатиш: катталар ва болаларда сунъий ўпка вентиляциясини ўтказиш
Сунъий ўпка вентиляцияси жабрланувчининг организмини унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган кислород билан таъминлаш мақсадида жабрланувчи ўпкасига ҳаво пуфлашдан иборат.
Сунъий ўпка вентиляцияси нафас олмаётган, бироқ томири уриб турган жабрланувчиларда ўтказилади.
Агар ҳодиса содир бўлган жойда хавф-хатар бўлмаса, дастлабки текшириш ўтказилади. Жабрланувчининг хуши жойидалигини аниқлаш, "Сизга ёрдам керакми?" деб баланд овоз билан сўраш лозим.
Жабрланувчи ҳушсиз бўлса, жабрланувчини аста орқасига айлантириб (зарур бўлган тақдирдагина), нафас йўлларини очиб (бошини орқага эгиб, иягини кўтаринг), бошини орқага эгиб, иягини кўтариб, болаларда - пешонасига аста босиб, иягини эҳтиёткорлик билан кўтарилади.

Нафас бор-йўқлигини текшириш учун нафас бор-йўқлигини аниқлаш керак. Бунинг учун 5 секунд давомида кўриш, эшитиш ва сезиш назоратидан фойдаланиш лозим. Нафас олмаётган бўлса, "Оғиздан-оғизга" 2 марта тўла пуфланади.


Томири ураётган-урмаётганини текшириш учун кекирдакни пайпаслаб топиб, бўйиннинг ёнида жойлашган чуқурчага бармоқ суриб борилади. Томир уриши 10 секунд давомида текширилади.
Сунъий ўпка вентиляциясини ўтказиш давом эттирилади. Бунинг учун бошни орқага эгиб, иягини кўтариш услуби билан нафас йўлларини ҳаво ўтадиган ҳолатда тутиб турилади. Жабрланувчининг бурун катаклари қисилади:
• Катталарда: ҳар 5 секундда 1 марта тўла пуфланади.
• Болаларда: ҳар 3 секундда 1 марта тўла пуфланади.
• Гўдакларда: ҳар 3 секундда 1 марта тўла пуфланади.
Ҳаво ўпкага ўтаётганига ишонч ҳосил қилиш учун кўкрак қафаси кўтарилиши кузатилади. Катта ёшли жабрланганларда: шу ишни 1 минут давом эттириб, бу вақт ичида 12 марта пуфланади. Болаларда: шу ишни 1 минут давом эттириб, бу вақт ичида 20 марта пуфланади.
Томир уриши ва нафасни бир неча минут оралатиб текшириб турилади. Агар жабрланувчининг томири уриб турган бўлса-ю, аввалгидек нафас олмаётган бўлса, тез ёрдам етиб келгунича сунъий ўпка вентиляцияси давом эттирилади.
Агар жабрланувчининг томири урмаётган, ўзи нафас олмаётган бўлса, юрак-ўпка фаолиятини тиклаш ишини (реанимация)ни ўтказиш бошланади.
Жабрланувчининг томири ураётгани ва у нафас олаётгани сезилса, жабрланувчини ҳушига келтирувчи ҳолат (тикланиш ҳолати)да ётқизиб, нафас йўлларини ҳаво ўтадиган ҳолатда тутиб турилади. Нафас олишини кузатиб туриб, қаттиқ қон кетаётгани маълум бўлиб қолса, у тўхтатилади.

Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling