1-шакл.
“КЕЛИШИЛГАН”
Давлат хавфсизлик хизмати
Бўстонлиқ туман бўлими
бошлиғи
____________ М.Отабоев
“___”______2022 йил.
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бўстонлиқ тумани 4-сектор раҳбари Туман ДСИ рахбари
___________З.Закиров
“___”_________2022 йил.
|
2022 йилда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш бўйича
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Узун маҳалласи
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Мавжуд ҳолат (ёшлар баланси, объектлар ва имкониятлари):
Узун маҳалла аҳолиси 1075 нафар, ёшлар (0-30) сони 521 нафар, 18-30 ёшдагилар 225 нафар шундан доимий банд бўлган 510 нафар, банд бўлмаган 11 нафардан иборат.
Маҳаллада истиқомат қилиб, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 229 нафардан, 2021-2022 ўқув йили битирувчилари 19 нафардан иборат. Битирувчи ёшларнинг 11 нафари таълимнинг кейинги босқичига, 7 нафари мехнат бозорига киритиб келиши кутилмоқда.
Т/р
|
Бажариладиган ишлар
|
Муддати
|
Молиялаштириш манбалари
(маблағи, млн.сўм)
|
Ижро учун масъуллар
|
I. Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка ва
ҳунармандчиликка жалб этиш ҳамда бўш иш ўринлари орқали бандлигини таъминлаш
(очиқ мулоқотлар ўтказиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бўш иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалар орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ўқитиш, “Устоз-шогирт” анъанаси, ёш тадбиркорлар ва ҳунармандлар муаммоларини ҳал этиш масалалари киритилади)
|
1.
|
“Маҳалла ёшлари паспорти” тезкор ҳаракатини ишга тушуриш.
Изоҳ: Ҳар бир кўча бўйича
18-30 ёш оралиғидаги ёшлар тўғрисида аниқ ва тўлиқ маълумотлар базаси шаклланади.
Мисол: Ишсизлар, расмий ёки норасмий ишлайдиганлар, ОТМ, КҲК, АЛ, техникимларда тахсил олаётган ёшлар, спорт билан мунтазам шуғулланаётганлар, ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар, ёш олимлар, ёш ҳунармандлар, ёш касаначилар, ёш шоир-ёзувчилар, ёш ногиронлар, ота ва онасидан махрум бўлганлар ва х.к рўйхати шакллантиришга эришилади ва улар билан тизимли иш олиб бориш имкони юзага келади.
|
2022 йил
январь
|
Маблағ талаб этилмайди
|
Ёшлар масалалари бўйича МФЙ раиси ўринбосари
|
2.
|
“Маҳалла ишсиз ёшларига мадад” лойиҳаси ташкил қилиш.
Изоҳ: Узун маҳалласи кесимида ишлаш истагида юрган аммо иш топа олмаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд иш ўринларидан ҳабарсиз қолган ёшларни ҳабардор қилиш ва ўз навбатида уларни ишга жойлаш орқали бандлигини таъминлашга эришилади.
Мисол учун ҳар бир кўчадан айтайлик ҳар чоракда 1 тадан ёшни ишга жойлаштирилса
1 чоракда камида 10 та ёш иш билан банд бщлади.
4 чоракда қарийб 40 дан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилади.
|
2022 йил
давомида
|
Маблағ талаб этилмайди
|
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси,
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили,
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказ
|
3.
|
“Етук тадбиркор-маҳалла ёшларига мададкор” шиори остида ёшлар ўртасида учрашув ҳамда бизнес саёҳатларини ташкил қилиш
Изоҳ: Махаллалардаги тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар ўртасида доимий ва амалий алоқа ўрнатиш.
Тадбиркорлик субъектларида ёшлар амалиётларини ташкил этиш.
|
2022 йил I-II чорак
давомида
|
2,0 млн. сўм
Ҳомийлик маблағлари
|
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси,
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили,
Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази
|
4.
|
Маҳалладаги мехнат бозорига кириб бораётган ёшларни аввало яқин худудлардаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва туризм объектлари билан яқиндан хамкорликни ўрнатиб, ёши улуғ маҳалладаги меҳнат фаҳрийлари билан “Ёшлар билан иш излаб...” акциясини ташкил қилиш.
Изоҳ: Ёшларни мавжуд иш ўринларига қизиқтириш орқали бандлигини таъминлаш. Кексаларнинг тажриба, кўникмалари ва ўгитлари орқали касб-ҳунар ва қизиқишларини юксалтиришга эришилади.
|
2022 йил
давомида
|
Маблағ талаб этилмайди
|
Ёшлар ишлари агентлиги туман
бўлими,
Ёшлар иттифоқи
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси,
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили,
маҳалладаги меҳнат фаҳрийлари
|
5.
|
“Маҳаллада “Business club” етук тадбиркорлар билан учрашувлар ҳамда ўқувларни ташкил қилиш.
Изоҳ: Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесс бўйича назарий билимларини ривожлантириш учун бизнес тренерлар билан online ва offline мулоқотлар ташкил этиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш ёки тадбиркорликка бўлган қизиқишларини уйғотишга хизмат қилади.
|
2022 йил давомида
Ҳар ойда
2 маротаба
|
Хомий ташкилотлар, махаллалар ва ёшлар учун йўналтирилган маблағлар хисобидан.
|
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси,
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили,
Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази
|
6.
|
“Абитуриентга мадад” лойиҳасини ташкил қилиш.
ОТМ га кирмоқчи бўлаётган маҳалла ёшларига бугунги кунда ОТМ да тахсил олаётган ёшлар билан учрашувларини ташкил қилиш.
Изоҳ: Айни вақтда шу худудда яшаб ОТМ талабаси бўлган талабалар билан хамкорлик қилиш орқали кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёнларида кўпроқ қайси адабиёт ёки қўлланмалардан фойдаланиш, тайёргарлик жараёнларида талабаларнинг маслаҳат ва ўгитлари орқали йўналиш олишлари учун хизмат қилади.
Кириш имтихонларида юқори балл олишлари учун кўмаклашишга эришилади.
|
2022 йил
I-II чорак
|
Маблағ талаб этилмайди
|
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши
МФЙ даги ҳоким ёрдамчилари ҳамда агентликнинг вакиллари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |