Қоровул хизмати ходими иш бошлашдан олдин қуйидагиларга эътибори бериши керак:
Алоқани, хабар берувчи мосламани ва огоҳлантирувчи белгиларни, ёнғин чиқишини олдини олиш мосламаларини, ўт ўчириш воситаларини, ёруклик тармоғини созлигига ва қўриклаш хизматини олиб боришда қўлланиладиган ҳужжатларнинг борлигига;
Қўриқланадиган майдон ва биноларни айланиб чиқиб, барча муҳр қўйиладиган жойларда мухр бузилмаганлигига, эшиклар берклигига;
Бинонинг санитария-гигиена ҳолати талаб даражасида эканлигига.
Аниқланган барча камчиликлар бўйича раҳбариятга хабар бериши ва хизматни олиб бориш хақидаги махсус китобга қайд этиши лозим;
Қоровул хизмати ходими фақат ўзига юклатилган вазифани бажариши
шарт;
Кечки пайтда, кўриш қийинлашган вақтда, барча қўриқланадиган жойларга
бориш йуллари ёритилган булиши зарур;
Агар қўриқланадиган майдонга дарвоза оркали автомобилларни кириши мўлжалланган булса, қоровул хизмати ходими автомобилни дарвоза олдида тўхтатиб, дарвозани очиши ва дарвоза табақаларини ёпилиб кетишини олдини олиш учун чора кўриши керак хамда ўзи бир четга хавфсиз жойга ўтиб туриши керак;
Қуйидагилар ман этилади:
Қоровул хизмати ходими ўз вазифасини бажараётган вақтда унга бириктирилган ҳудудга бегона шахсни раҳбарият руҳсатисиз киришига йўл қўйиш ;
Ишга алоқаси бўлмаган шахсларни иш жойига киритиш;
Иш жойини руҳсатсиз ташлаб кетиш;
Қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланиш;
Белгиланган жойдан бошка жойда сигарет чекиш;
Иш жойида спиртли ичимлик истеъмол килиш ва маст холатда ишга келиш;
Ўзбошимчалик билан электр жиҳозларини таъмирлаш;
Электр симлар тармоғига тегиш;
Қўрикланадиган жойда очик оловдан фойдаланиш, ахлатларни ёкиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |