Келишилган: нкмк аж касаба уйушмаси Кенгаши раиси И. К. Рахматов


Download 148.92 Kb.
bet9/34
Sana15.07.2023
Hajmi148.92 Kb.
#1660511
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Модулный курс новый (1)

Ответ: 6. Vaqti-vaqti bilan o‘tkaziladigan tibbiy ko‘riklar ish davomida o‘tkaziladi.
(Соғликни сақлаш Вазирлигининг 200 сонли буйруғи иловасининг 6 банди).
9. Қандай ҳолатларда иш берувчи меҳнат қилиш оқибатида жароҳат олган ходимга зарарнинг тўлов миқдорини камайтириши мумкин?
Ответ : 5. Жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқишига ёки унинг кўпайишига сабаб бўлган тақдирда, зарарнинг тўлов миқдори суммаси жабрланувчининг айбига қараб камайиши мумкин, лекин камайиш эллик фоиздан кўп бўлмаслиги лозим.
Жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли ҳамда иш берувчининг айби бўлмаган ҳолларда, иш берувчининг жавобгарлиги, айбидан қатъи назар (яъни унинг меҳнат вазифаларини бажаришда юқори хавфли манбалар томонидан ходим соғлигига етказилган зарар), зарарни тўлаш суммаси жабрланувчининг айбдорлиги даражасига қараб камайиши ҳам мумкин, лекин камайиш эллик фоиздан кўп бўлмаслиги лозим. Бунда зарарни тўлашдан бош тортишга йўл қўйилмайди.
Жабрланувчининг айбдорлиги даражаси корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи қарори билан, мазкур масала бўйича келишмовчилик пайдо бўлганда эса — суд томонидан белгиланади.
Зарарни тўлашнинг қўшимча турларига, бир йўла нафақа тўлашга, шунингдек боқувчисининг вафоти туфайли етказилган зарар тўловларига нисбатан аралаш жавобгарлик қўлланилмайди.
(60 сонли ВМҚ 1 иловаси 5 банди).
10. Ёлланма меҳнат қўлланиладиган корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича қонуний ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан жамоавий назоратни ким амалга оширади?
Ответ: 4. Yollanma mehnatdan foydalanadigan korxonalarda mehnatni muhofaza qilish bo'yicha qonun hujjatlari va boshqa normativ hujjatlarga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazorati korxona, tarkibiy bo'linmaning jamoa va kasaba uyushma tashkilotining umumiy yig'ilishida xodimlar orasidan saylangan mehnatni muhofaza qilish bo'yicha vakil tomonidan amalga oshiriladi.
(273 сонли Намунавий йўриқнома 4 банди).
11. Қандай иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши лозим?
ответ:6. Қуйидаги:
ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ҳамда бошқа алоҳида меҳнат шароитларига эга бўлган;
уларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган;
имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши керак.
Ушбу бандда кўрсатилмаган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш корхона раҳбарининг хоҳиши бўйича ўт (263 сонли ВМҚ 1-илова 6 банд).
12. Кириш йўриқномаси. (НКМК нинг Низоми 5.1 банди).
13.Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилни сайлашни таъминлаш учун жавобгарлик кимнинг зиммасига юклатилади?
Ответ: 3. Mehnatni muhofaza qilish bo'yicha komissiya a'zolarini saylashni ta'minlash uchun javobgarlik ish beruvchi va korxona kasaba uyushma qo'mitasi zimmasiga yuklanadi. Mehnatni muhofaza qilish bo'yicha vakolatli shaxslarning soni ishlab chiqarishning o'ziga xos shartlariga va ma'lum bir ishlab chiqarish ob'ektida, birlikda jamoatchilik nazorati zarurligiga qarab belgilanadi. Ushbu majburiyat jamoa shartnomasida belgilanadi.
(1995 йил 18 декабрь 196 сонли Низомнинг 3 банди).

Download 148.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling