Umumiy malumotlar: Керамзитнинг сув шимувчанлиги 8-20% га тенг, намунанинг сув шимувчанлиги унинг ғоваклиги ва зичлигига боғлиқ.
Zarurli asbob-uskunalar va ashyolar: Ғалвирлар тўплами, идиш, сув, қуритиш жавони, тарози, керамзит намунаси
Tajriba tartibi: Керамзитниинг сув шимувчанлигини аниқлашда синаладиган керамзитнинг ўртача намунасидан доналарнинг йириклик даражасига қараб, зарур миқдорда намуна тортиб олинади. Масалан, доналарининг йириклиги 10 мм гача бўлганда 0,5 кг, 20 мм гача бўлганда 1 кг, 40 мм гача бўлганда 2,5 кг намуна олинади. Танлаб олинган намунанинг доналари чанг-тўзондан, тозаланади, кейин ювилади ва намунанинг массаси ўзгармайдиган бўлгунча қуритиш жавонида қуритилади. Шундан кейин намуна хона ҳароратидан фарқ қилмайдиган сувда 1 соат ивитиб қўйилади. Шу муддат ўтгандан кейин намуна сувдан олинади, юмшоқ ҳўл латта билан артилади ва дарҳол тарозида тортилади. Керамзит доналаридан тарози палласига оқиб тушган сувнинг вазни намуна вазнига қўшиб ҳисобланади. Керамзитнинг сув шимувчанлиги қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
бу ерда: m1 – қуруқ ҳолатдаги керамзитнинг массаси, г;
m2 – сувга тўйинган керамзитнинг массаси г.
Do'stlaringiz bilan baham: |