Kesish usulida hisoblash usullari


Брус деформациясининг энг оддий кўринишлари


Download 1.34 Mb.
bet2/2
Sana15.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1478435
1   2
Bog'liq
KESISH USULIDA HISOBLASH USULLARI

Брус деформациясининг энг оддий кўринишлари

Юқорида брус кесимларида умумий ҳолда ички куч тенг таъсир этувчилари 6 та ташкил этувчилардан (N, Qy, Qz, Mx, My ,Mz) иборат эканлиги таъкидлаб ўтилган (3.1-расм). Аммо кўп ҳолларда амалда мазкур ички кучлардан брус кесимларида фақат айримлари кўп учрайди.


1.Агар брус фақат ўқи бўйлаб йўналган ички куч «N» таъсирида бўлса, брус чўзилиш ва сиқилиш деформациясига ишлайди. Ички куч “N” ни бўйлама куч деб аталади, брусни эса стержен деб аталади, агарда унинг ўлчамлари унча катта бўлмаса (3.2-расм)
Сиқилишга ишлайдиган қурилиш конструкцияларини устун, калонна деб аталади.
2. Брус кесимидаги ички кучлардан Qy, Qz ≠ 0, бўлиб қолганлари нолга тенг бўлса брусда силжиш, кесилиш деформацияси содир бўлади (3.2-расм).

3.2-расм

Бу кўринишдаги деформациялар асосан машина, иншоот элеменларининг бирикмалари: болтли, парчин мих, электр газ пайванд бирикмаларида, металларни кесиш жиҳозларида ва ҳ.к. содир бўлади.


3. Агар брус кесимидаги ички кучлардан Мх≠0, қолганлари нолга тенг бўлса брусда буралиш деформацияси содир бўлади.
Буралишга ишлайдиган машина қисмларини вал деб аталади. Брусни кесимидаги ички кучни (Мх=Мб) буровчи момент деб аталади (3.2 д,е-расм).
4. Брусга унинг ўқига тик бўлган ташқи кучлар таъсир этиш натижасида брус кесимларида М - эгувчи момент, Q - кўндаланг куч кўринишидаги ички кучлар ҳосил бўлади. Бруснинг ўқи тўғри чизиқли шаклдан эгри чизиқли шаклга ўтади. Бу кўринишдаги деформацияни эгилиш деб аталади. Эгилишга ишлайдиган брусларни балка деб аталади (3.2 ф, к-расм).
Брус кесимларида бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги ички кучларнинг биргаликда таъсири брусда деформациянинг мураккаб турларини ҳосил бўлишига олиб келади.
Юқорида аниқланган ички кучлар брус кесим юзаси бўйлаб тарқалган ҳақиқий ички кучларнинг тенг таъсир этувчилари эди. Улар ички кучларнинг брус узунлиги давомида тарқалиши қонуниятини аниқлаш имкониятини беради. Жисмнинг мустаҳкамлиги, ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш қобиляти эса жисмнинг нуқтасида ҳосил бўлаётган зўриқиш, яъни ҳақиқий ички кучларга боғлиқ бўлади.
Ташқи кучлар таъсирида мувозанатда бўлган жисмнинг ички нуқталарида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш учун яна қирқиш усулидан фойдаланамиз (3.3-расм).
Қирқим ўтказилгандан сўнг жисмнинг ўнг томонини (В) ташлаб юборамиз ва унинг (А) га таъсирини кесим нуқталарига қўйилган ички зўриқиш кучлари (p) билан алмаштирамиз.

3.3-расм.

Кесимдан ажратиб олинган элементлар юзаси ∆А га тўғри келган ички кучни∆P, унинг кесим нормали “n”, ва кесим текислигининг уринмаси “t” бўйича ташкил этувчиларни мос равишда ё∆N ва ∆T билан белгилаймиз.


Жисмнинг бир бирлик юзасига тўғри келган тўлиқ нормал ва уринма ички кучларининг ўртача қийматлари деб,
; ; ; нисбатларига айтилади. ; ; лимитларнинг қийматларини мос равишда жисмнинг нуқтасидаги тўлиқ, нормал ва урунма кучланишлар деб аталади.\

3.4-расм

Мазкур кучланишлар орасида боғланиш мавжудлиги 3.4-расмдан кўриниб турибди. Кучланишларни жисм нуқталаридаги ички кучларнинг интенсивлиги деб ҳам аташ мумкин. Кучланишларнинг ўлчов бирликлари–куч таҳсим юза, яъни дан иборат.




1


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling