Киберхавфсизлик сиёсати: Ўзбекистон ёндашуви
Download 26.15 Kb.
|
1 2
Bog'liq17-ma\'ruza
Келгусида Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш даражасини ошириш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
— Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини қабул қилиш, “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун ҳамда “Йўл харитасини”ни ишлаб чиқиш; — “Кибержиноятчилик тўғрисидаги конвенсия”ни ратификатсия қилиш; — минтақавий ва халқаро миқёсда киберхавфсизлик билан шуғулланадиган етакчи ташкилотларнинг йиғилишларини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш ҳамда бирор мамлакатнинг киберхавфсизлик салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларида иштирок этиш; — киберхавфсизликка оид минтақавий ва халқаро даражада ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқиш; — киберхавфсизлик сиёсатини миллий даражада мувофиқлаштириш учун қўмита, кенгаш ёки ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш; рақамли хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар зиммасига киберхавфларни бошқариш вазифаларини юклашнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш; — ахборот хизматлари кўрсатувчи компания ва ташкилотларнинг киберхавфсизлик сиёсатини самарали йўлга қўйгани бўйича ҳисобдорлигини ошириш; — давлат секторига рақамли хизматларни тақдим этувчиларнинг киберхавфсизлик талабларини бажаришига оид жавобгарлигини кучайтириш; — ўрта таълим мактабларининг ўқув дастурларига киберхавфсизлик ва компютер хавфсизлиги соатларини киритиш. Умуман олганда, юқорида келтирилган ташкилий ва амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасини киберхавфсизлик йўналишидаги халқаро рейтингларда юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлайди.Келгусида киберхавфсизлик бўйича глобал рейтингларда Ўзбекистоннинг паст кўрсаткичларга эришиши – чет эл инвесторларининг республикадаги рақамли инфратузилма обектлари хавфсизлигига нисбатан ишончсизлигининг ортишига олиб келиши мумкин.Интернетда мавжуд ижтимоий тармоқлар, уларнинг ишлаб чиқарувчилари ва ҳомийларининг суверен давлат ички ишларига «аралашишлари» қандай рол` ўйнаши охиригача ўрганилмаганлиги боис баъзан бундай «аралашув» мазкур давлатга қарши эканлиги ҳали ҳануз эътироф этилгани йўқ.Ижтимоий тармоқлар эгалари ушбу тармоқлар саҳифаларида давлат тузумини ағдаришга даъват қилингани учун жавобгарликка тортилишининг халқаро миқёсдаги ҳуқуқий асослари яратилмаган. Ваҳоланки, ҳар бир қилинган жиноий хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мазмун-моҳиятига кўра, албатта, жавобсиз ва жазосиз қолмаслиги керак.Интернет сайтлари тўсатдан пайдо бўлиб, кўпинча форматини, сўнгра манзилини ўзгартиради. Шу боис айрим экспертлар интернетнинг буткул очиқлиги каби дастлабки контсептсиялардан воз кечиб, унинг янги тизимига ўтишни таклиф этмоқда. Янги моделнинг асосий моҳияти тармоқдан фойдаланувчиларнинг анонимлигидан воз кечишдир. Бу тармоқнинг жиноий тажовузлардан янада кўпроқ ҳимояланган бўлишини таъминлашга имкон берди. Мисол тариқасида, ёпиқ тармоқ тизимига ўтган Хитой давлатини ва бундай жараёнга тайёргарлик кўраётган Россия давлатини келтиришимиз мумкин.Жаҳон ҳамжамиятига интегратсиялашаётган мамлакатимизда ахборот коммуникатсия технологиялари, ахборот тизимлари ва замонавий комп`ютер технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича изчил давлат сиёсати олиб борилмоқда.Бугунги кунда мамлакатимизда жорий этилаётган замонавий рақамли технологиялар, фуқароларимизга қатор қулайликлар ва имкониятлар эшигини очмоқда.Мазкур жараён билан бир қаторда, яратилаётган рақамли технологиялар ва ахборот тизимларининг хавфсизлигини таъминлаш муаммоси ҳам мавжуд, албатта.Бу энг долзарб масалалардан бири - киберхавфсизликни таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган кибержиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласи ҳисобланади. Кундан-кунга такомиллашиб кетаётган кибержиноятчиликка қарши киберхавфсизликни таъминлашда қуйидаги асосий талабларни бажариш орқали улардан ҳимояланиш, яъни киберхавфсизликни таъминлашимиз мумкин: ходимларга ахборот хавфсизлиги асосларини ўргатиш; фойдаланаётган дастурий маҳсулотларнинг заифликларини доимий синовдан ўтказиш; ишончли антивирус дастуридан фойдаланиш; литсензияланган расмий дастурлардан фойдаланиш; ахборот тизимларини ҳимоялашда кўп факторли аутентификатсиядан фойдаланиш; пароллардан фойдаланишда кучли паролни сақлаш сиёсатига риоя қилиш; мунтазам равишда комп`ютер қаттиқ дискларидаги маълумотларни шифрлаш. Шу ўринда, мамлакатимизда кибержиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашни олиб борувчи ваколатли давлат идораларига ҳам муайян вазифалар юкланишини алоҳида таъкидлаш лозим.Хусусан, улар кибержиноятчиликка қарши кураш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқини ахборот технологиялари ва коммуникатсиялари орқали амалга оширилаётган ёки бунга имкон бераётган шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ва уларнинг манфаатлари ташқи ҳамда ички кибертаҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, кибержиноятлар ва киберҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва барҳам бериш каби вазифаларни амалга ошириши даркор. Шунингдек, кибержиноятлар ва киберҳуқуқбузарликларни тергов қилиш ва уларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда олдини олиш бўйича зарур қарорлар қабул қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, кибертерроризм, киберекстремизм, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, давлат органлари манфаатларига ҳамда киберхавфсизлигига таҳдид солувчи киберҳатарларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш, кибержиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи кибержиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш каби муҳим вазифаларни бажаришлари лозим. Download 26.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling