Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни


«Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» маъруза машғулотининг технологик харитаси


Download 123.61 Kb.
bet2/13
Sana22.03.2023
Hajmi123.61 Kb.
#1287118
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-mavzu texnologiyasi

«Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» маъруза машғулотининг технологик харитаси



Ишнинг босқичлари вақти

Фаолият мазмуни

ўқитувчи

талаба

Тайёргар
лик босқичи

1. Мавзу бўйича ўқув мазмунини тайёрлаш.
2. Кириш маърузаси учун тақдимот слайдаларини тайёраш.
3. Талабалар ўқув фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.
4. Ўқув курсини ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ишлаб чиқиш.




1-босқич
Кириш қисми (20 дақиқа)

1.1. Ўқув фаннинг номи эълон қилади. Экранга курснинг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради мавзулар рўйхатини беради ва уларга қисқача таъриф беради (1-илова). Фан бўйича умумий тасаввур келтиради. Ишнинг методолигик ва ташкилий хусусиятларини ёритиб беради.
1.2. Курс давомидаги мавзулар руйхати билан таништиради, уларга қисқа тавсифнома бериб, семинар ва амалий машғулотлари билан боғлайди. Рейтинг баҳолаш мезонлари билан таништиради, ёзма иш ва оралиқ назоратлари ҳамда якуний назоратлар билан таништиради (2-илова). Асосий адабиётлар рўйхати билан таништиради.
1.3.Мавзунинг номини, иқтисодиётни ривожлантиришда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўрнини, ўқув машғулотининг мақсади ва натижалари ҳақида гапиради.
1.4.Ақлий ҳужум услуби орқали мавзуга боғлиқ бўлган тушунчаларни айтишни таклиф этади. Ҳамма берилган тушунчалар доскада ўз аксини топади. (3-илова)
1.5.Мазкур муҳокама дарс жараёнининг якунида тугалланади.

Эшитадилар

Ёзиб олади ва тинглайди.


Мавзунинг номи ва тушунчалар ёзиб борилади.


Тушунчалар ёзиб борилади

2-босқич
Асосий босқич (50 дақиқа)

2.1.Маъруза матни биринчи мавзуси тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўзлари тушунтирилади.
2.2.Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида слайдларда, тарқатма материалларда намойиш қилинади. Энг асосий жойларга урғу берилади, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланишидаги асосий босқичлари тушунтириб берилади (4-илова)
2.3.Доскада келтирилган таянч сўзлар ва терминларга қайтиб алоҳида эътибор берилади. Талабалар билан Пинборд услубини ўтказиш тавсия этилади. Талабалар билан ҳамкорликда таянч сўзлар ва терминларни руйхатини аниқлайди ва қўшимча таянч сўзлар ва терминларни киритади.

Ўқийдилар

Эшитадилар


жадвални кўчириб оладилар, ҳамда саволлар берадилар.
Таянч сўз ва атамалар муҳокама қилинади

3-босқич
Якуний босқич (10 дақиқа)

3.1.Мавзу бўйича якуний хулоса қилади ва якуний натижаларни эълон қилади.
3.2.Талабалар фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда мақсадга эришилганлик ўзлаштириш даражаси аниқланади.
3.3.Мустақил иш учун вазифалар берилади (5-илова).

Саволлар берилади




Download 123.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling