Кичик бизнесда банкротлик
Download 61.5 Kb.
|
кичик бизнесда банкротлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкротлик - рақобат курашнинг объектив ҳодисасидир.
- 9.2.Тадбиркорларнинг ўзига хос хато ва камчиликлари.
- 9.3.Кичик бизнесда хўжалик тугатиш ва қайта ташкил этиш шарт-шароитлари.
Кичик бизнесда банкротлик. Режа:
1.Банкротлик - рақобат курашнинг объектив ҳодисасидир.
Б а н к р о т - бу жисмоний ёки юридик шахс (хўжалик юритувчи субъект), хўжалик суди қарори билан ошкора иқтисодий қобилиятсиз қарздор деб аталишидир. Бозор муносабатлари шароитида тадбиркор ва корхоналар талаб бўлмаган ёки қимматбаҳо маҳсулот чиқарувчилар ёки уни ишлаб чиқарилишидан воз кечиши ёки тугатилиши керак.Банкротликга учраган тадбиркор ёки корхона мулкини сотишдан асосий мақсад кредиторларга қарзни қайтаришдан иборатдир. Фирмани молиявий кризиси ва банкротлигининг сабаблари : бу талабни қисқариши, ишлаб чиқариш ҳажмини пасайиши, уни издан чиқиши ва маълум бошқарув тизимининг йўқлигидир. Тараққиёт топган турғун иқтисодий ва сиёсий тизимга эга давлатларда банкротликга 1/3 қисмига ташқи омиллар ва 2/3 қисмига ички омиллар сабабчи бўлар экан. Банкротлик хўжалик юритувчи субъектнинг хаддан ташқари қарздори билан боғлик бўлиши мумкин. Бунда тадбиркорлик таркибини соғломлаш-тириш (с а н а ц и я)усули ишлатилади. Санация(лотинча сўз: даволаш, соғломлаштириш) маъносини билдиради,бу- саноат, савдо корхоналарини, банкларни банкротликдан сақлаб қолиш учун давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар. Баъзи бир ҳоларда кредиторлар судга мурожаат қилиб қарздорларни банкрот деб билишни талаб қилмоқдалар, бунинг ўрнига улар оддий йўл билан ўз ҳақларини ҳуқуқ ва шартномага асосан ундириб берилишини талаб қилганлари маъқул бўлар эди.Тўлай олмаслик қобилияти узоқ муддатли бўлиши, айрим сабабларга кўра ўзгарувчан бўлиши ҳам мумкин. Қарздорга (банкротга) нисбатан хўжалик суди томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин: санация, тугатиш, тинчлик келишуви. Қарздор ва кредиторлар орасида қарзларни тўлаш тўғрисида тинчлик йўли билан келишиш керак . Тинчлик йўли билан келишувнинг қарорини кредиторларнинг умумий мажлисида қабул қилинади ва хўжалик суди тасдиқлайди. Банкротлик замини - бу маълум ҳақиқий ҳолат бўлиб, уни аниқ шароитни ҳисобга олиб баҳолаш зарур. Ҳар қандай тўхтатилган тўловни банкротлик замини деб ҳисобламаслик керак. Агар тўловларни тўхтатилиши ёмон ният натижаси бўлса, унда у жиноят жараёни сабаби ҳисобланади. Қалбаки бан-кротлик муаммосини қўшимча равишда қайта кўриб чиқиш талаб этилади. 9.2.Тадбиркорларнинг ўзига хос хато ва камчиликлари. Кичик шаклдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий қашшоқлиги ва банкрот бўлиши тадбиркорлар, раҳбарлар, фирманинг менежерлари томонидан йўл қўйиладиган бир қатор камчиликларга боғлиқ. Иш бошловчи тадбиркорларни ва етук фирмаларининг менежментларини хато ва камчиликларини туркумлаш шуни кўрсатадики, бизнесни ташкил этишда имкониятларни, ресурсларни ва таваккалликларни хаётий циклини барча босқичларида пухта таҳлил қилиш керак бўлади. 9.3.Кичик бизнесда хўжалик тугатиш ва қайта ташкил этиш шарт-шароитлари. Агар с а н а ц и я чораси кўрилса , бу дегани таркибни қайта тузиш тартиби, мулк ҳуқуқини ўзгариши, қарздорни мулк томонидан ушбу қарздорни ва унинг меҳнат жамоасини сақлаб қолиш ниятида молиявий қўллаб-қувватлаш тушунилади. Агар хўжалик суди қарздорни мулки банкротлик иши бўйича олиб бориладиган ишлар харажатига етмаслигини аниқласа , унда суд қарздорни банкрот деб эълон қилади ва банкротлик ишини т у г а д и деб ҳисоблайди. Банкротликни эълон қилгандан кейин хўжалик суди томонидан тайинланган бошқарувчи кредиторларни ва қарздорни ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилади ва банкротлик тўғрисидаги ишни ниҳоясига етказишга кўмаклашади. у қарздорни мулкини бошқаради, унинг сақланишини ташкил этади, кредиторлар талабини банкрот бўлгани мулки ҳисобига қондиради, қарз-дорга юридик шахсга нисбатан уларни хўжалик фаолиятини ташкил қилади. Т и н ч л и к келишуви - бу қарздор ва кредиторлар орасидаги қарзларни тўлаш тўғрисидаги келишув бўлиб, унда қарзларни камайтириш ёки уларни тўлаш муддати узайтириш ва бошқа томонларни келишуви билан амалга ошириладиган шартномалар кўзда тутилади. Агар корхона банкрот деб топилса, корхонани бошқарувчи раҳбар меҳнат шартномаларнинг шартини бажаришни давом эттиради ёки уларни қонуний ҳужжатларга асосан бекор қилади. Иш берувчилар банкрот деб топилганда уларнинг ишчиларига тўланмаган маош компенсация сифатида Давлат томонидан тўланади, бунда тўланади-ган пул микдори икки ойлик ўртача маошдан ортиқ бўлмаслиги зарур. Download 61.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling