Чизиқли қонун бўйича сизилиш шароитида тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади
Q = К (Ркат - Ркуд.туби)
Маҳсулдорлик коэффициенти сон жиҳатдан босим 1 атмосферага пасайганда маҳсулот миқдорининг қанчага ортганлигини кўрсатади:
К = Q \ (Ркат - Ркуд.туби) = Q \ DР;
Қудуқнинг максимал маҳсулот миқдори ёки потенциал дебити Ркуд.туби = 0 ҳолда бажарилиб қуйидагича ҳисобланади
Qпот = К * DРnкат
Тадқиқот натижасида чизилган индикатор чизиғига ишлов бериб қудуқнинг маҳсулдорлик коэффициенти (К), қатлам ўтказувчанлиги (к), ҳаракатланувчанлик к\m; гидроўтказувчанлик к*h\m; пъезоўтказувчанлик (х) ва бошқа параметрларни ҳисоблаш мумкин.
Индикатор чизиғига ишлов бериш қуйидаги тарзда бажарилади. Индикатор чизиғининг туғри чизиғли қисми учун маҳсулдорлик коэффициенти
К = Q \ DР ҳисобланади.
Дарси қонунига асосан қудуққа бўлган оқим
Q = 2pкh (Ркат - Ркуд.туби) \ m (ln Rў \ Rкуд + C1 + C2)
тенгламаси ёрдамида ҳисобланади.
Бу ерда: к - қатлам ўтказувчанлиги;
h - қатлам қалинлиги;
m - қудуқ маҳсулотининг қовушқоқлиги;
Rў- таъмин контури радиуси;
Rкуд- қудуқ радиуси;
С1, С2- қудуқнинг гидродинамик номукаммаллик
коэффициенти;
Юкорида кўрсатилганидек қудуққа нисбатан оким
Q = К (Ркат - Ркуд.туби) тенгламаси ёрдамида ҳам ҳисобланади. Бу иккала тенгламанинг ўнг томонларини тенглаштириб қатламнинг ўтказувчанлик коэффициенти топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |