4. Машғулот
Мақсад: Болаларга қўрқув, ўзини айбдор хис қилиши хиссини енгишга ўргатиш, ўзини ҳимоя қилиш механизмларини шакллантириш, биқиқликни енгишга ўргатиш.
1. Муамола вазият. Тренер: Болалар, кеча дарсингизни қилмаганингизга ўқитувчингиз сизга икки қўйди. Сиз онангизни хафа қилмаслик учун у иккини ўчириб ўрнига тўрт қўйиб қўйдингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Хаётингизда шундай қилганмисиз? Шундай қилган одамлар ўзларини қандай хис қиладилар деб ўйлайсизлар? Айтингчи, шундай муаммога дуч келиб қолсак нима қилишимиз керак?
2.Суҳбат. Мавзу: “Нега айбимизни бошқаларга тўнкаймиз?”
-Айбни бировга тўнкаш қандай холларда бўлади?
-Шундай вазиятда ўзимизни қандай хис қиламиз?
-Айибдорни жазолаш керакми? Қандай қилиб?
-Агар, сизни беайб айблашса, ўзингизни қанлай хис қилган бўлардингиз ва нималар қалбингизда кечади7
-Сизга алам қиладими?
-Ноҳақ айбланган дўстингизга нималар деган бўлардингиз? (барча болалар ўз фикрларини албатта баён этадилар).
3. Расм чизиш. Мавзу: “Менинг кайфиятим”
Тренер рангли бўёқлар ёрдамида ўзларининг яхши кайфиятларини чизишни таклиф этади. Сўнг расмлар муҳокама қилинади.
4. “Гуллар ифори” ўйини.
Турли гуллар расмлари болаларга тарқатилиб, кимга қандай гул теккан бўлса унинг ифорини ифодалаб бериш таклиф этилади.
Тренер: Айтингчи, бу гуллар сизда қандай кайфиятни юзага келтирди?
Катталар учун йўлланма. Болалар гулларни ифодалаётганларида хиссиётларига эътибор беринг. Ўйин тугагач болалардан уларнинг кайфияти яхшиланганлиги ҳақида фикр билдириш сўралади.
Ўйин тугагач болаларга қуйидаги маслаҳат берилади:
“Кайфиятнгизни бузишган бўлишса, ётинг, ўзингизни бўш қўйинг ва гуллар тўла кенг боғни тасаввур этинг. Уларни исидан хидланг ва кўраётган нарсаларингиздан баҳра олинг”.
5-машғулот.
Мақсад: болаларга ўзлари қилаётган хатти-ҳаракатларининг моҳиятини тушунишга ўргатиш, муаммоли вазиятда мустақил муаммони ечишга интилиш, ўз-ўзига бериладиган баҳонинг объектив бўлишига ҳаракат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |