Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришнинг назарий асослари


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana11.10.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1698689
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kichik-sanoat-zonalarini-barpo-etish-va-rivozhlantirishning-nazariy-asoslari

www.scientificprogress.uz
 
Page 589
 Greenfild ‒ индустриал парк ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини 
қуриш учун ер майдони таклиф қилади ва талабга кўра қурилиш хизматлари 
кўрсатади. Устун томони, тадбиркор ўз хоҳишига кўра ишлаб чиқариш 
объектларини қуради. Камчилиги: қурилишни нолдан бошлаш катта маблағ талаб 
этади ва қурилиш вақт бўйича чўзилиб кетиши мумкин.
 Brownfield ‒ индустриал паркда ишлаб чиқариш бинолари мавжуд, 
олдиндан қурилган ва улар резидентларга сотиш учун ёки ижарага бериш учун 
тайёр. Устун томони: тайёр ишлаб чиқариш бинолари, камчилиги: ишлаб 
чиқариш учун мос бўлмаган биноларни бузиб, қайта қуриш учун қўшимча 
капитал сарфлаш.
КСЗнинг потенциал резидентларини қуйидагича белгилаш мумкин:
1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари.
2. Республика ёки хорижий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
компанияларининг ваколатлари ёки филиаллари.
3. Таъминотчи компаниялар ваколатхоналари (шу билан бирга хорижий).
4. Банк, божхона, маркетинг, суғурта ва биржа филиаллари. 
Индустриал паркнинг резиденти ‒ бошқарув компанияси билан шартнома 
асосида индустриал парк ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти билан 
шуғулланувчи юридик шахс. Фикримизча, КСЗлар резидентларини аниқ 
белгилаш муҳим ташкилий масалалардан бири ҳисобланади.
ХУЛОСАЛАР. Кичик саноат зонасининг асосий хусусиятлари ва 
вазифалари ёритиб берилган. Кичик саноат зонасининг асосий хусуссиятлари 
қуйидагилардан иборат: 
 зона инфратузилма объектлари билан таъминланган, газ, электр энергияси, 
ишлаб чиқариш бинолари, асосий магистрал йўлларга чиқиш йўллари; 
 зонанинг ер майдони, ишлаб чиқариш бинолари давлат мулки ҳисобланади 
ва улар КБХТ субъектларига ижарага берилади. 
 Кичик саноат зонаси давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилган, 
дирекция томонидан бошқарилади. 
Кичик саноат зонасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни 
ўрганиш мумкин: 
 ҳудудларда бўш ётган ер ва бинолардан саноат ишлаб чиқаришида 
фойдаланиш; 
 саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш; 
 янги қўшимча иш ўринларини яратиш; 
 ҳудуд ҳокимиятининг саноат бўйича сиѐсатини амалга ошириш, саноат 
маҳсулотларининг устувор йўналишларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш; 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 7 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling