Кимё кафедрасининг ўҚитувчиси ғ.Қ. Шириновнинг “МЎжизакор кимё” ТЎгаракида “кимё ютуқлари” мавзусида ўтган маърузаси
Download 438.05 Kb.
|
кимё ютуқлари
Молибден атомларини янада камроқ сақлаган шу турдаги бирикмалар ҳам ҳосил бўлиши мумкин (расм, б). Бу ҳолда сферик бирикма ҳосил бўлиб, унинг ички бўлиғида анион (Cl–, Br–, N3–) жойлашади. Эътибор берсангиз, бундай конструкция юқорида кўриб чиқилган краун-эфирни эслатади. Фарқ шундаки, краун-эфирларда кислород атомлари металл катиони билан координацион боғланади, бизнинг мисолимизда эса, аксинча, анион атрофи металл атомларидан иборат халқа билан ўралган бўлади. Молибденоксидли халқаларнинг синтези нисбатан қийин эмас. Натрий молибдат хлорид кислотада эритилади, эритма қисман нейтралланади ва молибден қисман қайтарилади. Шу йўл билан олинган реакцион аралашмани секин кристаллаш ёрдамида юқорида баён этилган бирикмалар олинади. Ўтган асрнинг ўрталарида органик кимёнинг синтез соҳаси шундай ривожланиб кетдики, кимёгарларда илгари фантастика деб ҳисобланган масалаларни режалаштириш ва уларни муваффақиятли ечиш имкониятлари пайдо бўлди. Мисоллардан бири – катенанлар (лот. catena – занжир) синтези. Бундай бирикмаларда иккита халқасимон молекула бири иккинчисига ўтказилган бўлиб, металл занжирда халқалар ўзаро боғлангани каби улар ҳам худди шундай механик равишда боғланади: Катенанларнинг дастлабки вакиллари Г. Шилл томонидан 1964 йилда олинди. Катенанлар синтези 20 дан ортиқ босқичларни ўз ичига олади ва кимёгарлар томонидан ҳаққоний равишда забт этилган илмий чўққилардан бири ҳисобланади. Қуйида баъзи катенанлар структураси кўрсатилган: Кимёгарларнинг илмий фантазияси шу билан тўхтаб қолмади, уларда молекулаларни механик равишда бошқа йўл билан ҳам бириктириш мумкинлиги тўғрисида фикрлар туғилди, масалан, бирон бир ўққа халқа кийдириб, сўнгра ўқнинг икки томонига халқанинг ўқдан сирғалиб кетишига йўл қўймайдиган ҳажмдор молекулаларни жойлаштириш ғояси пайдо бўлди. Бундай бирикмалар олинди ҳам ва улар ротаксанлар деб номланди, уларда ўқдаги халқа эркин айланиши мумкин, лекин у ўқдан чиқа олмайди. Г. Шилл томонидан 1969 йилда олинган баъзи ротаксанлар қуйида кўрсатилган: Download 438.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling