Кимёда физикавий усуллар
Download 7.06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
АД спектри биополимерлар конформацияларининг ўзгаришига боғлиқ. Ферментларнинг бошқа моддалар билан боғланиб қолиши унинг АД спектрини ўзгаришига сабабчи бўлади. Оқсил молекуласида бўладиган денатурация жараёни АД спектрнинг ўзгаришига олиб келади, бунда ва —шакллари йўқолиб, тартибсиз кўринишга ўтади. Ордината ўқига эллипсоидлик қиймат қўйилиб маълум тўлқин узунлигида денатурация жараёни олиб борилади ва эллипсоидлик қиймат доимий бўладиган ҳолати асосида денатурация шароити аниқланади. (68-расм). 68-расм. Миоглобиннинт кислота билан титрлашдаги денатурацияси. Нуклеотид тутган биополимерлар молекуласидаги оптик актив гурухлар — пиримидин ва пурин асослари ва қанд қолдиғи ҳисобланиб, фосфорэфир боғлари ўрганиладиган тўлқин узунлиги соҳасида ютилиш содир қилмайди. Пурин ва пиримидинлар симметрик хромофорлар бўлиб, қандларга боғланиши натижасида оптик актив марказга эга бўладилар (N-глюкозид боғлар). Буларнинг оптик активлиги спиралли тузилиш ҳосил бўлганда ошиб боради. ОВД ва АД полинуклеотидларнинг конформацияларининг ўзгаришига жуда сезгир ҳисобланади. Бу жараёнларни ўрганишда (эллипсоидлар) қийматини қандай ҳолларда ўзгаришини билиш зарур. нинг қийматини ўзгаришини қуйидаги тадқиқот ишларида ишлатилиши мумкин: 1. Турли хил таъсирлар (температура, рН) натижасида полинуклеотид спиралли тузилишининг бузилиши (денатурация). 2. Бир занжирли тузилишдан икки занжирликка ўтиш ҳодисаси. 3. Катионлар, пептидлар, оксиллар ва бошқалар таъсирида полинуклеотид занжирида ўзгаришлар бўлиши. Рибосомалардаги РНК тузилишини ўрганишда ОБД дан фойдаланиш мумкин. Рибосоманинг ОБД спектрини икки қисмга бўлиш мумкин, биринчиси РНК спектри ва иккинчиси эса оқсил спектри бўлиб, иккаласи ҳам турли хил тўлқин узунлик соҳасида намоён бўлади. РНК нинг ҳисобий ОБД си эритмада озод ҳолда бўлган рибосом РНК сининг ОБД сига ўхшаш бўлади, яьни рибосоманинг йиғилишида РНК конформацион ўзгаришларга учрамайди. Шундай қилиб, УБ спектроскопиядан фарқ қилиб, ОБД ва АД ёрдамида оқсилларнинг иккиламчи ва учламни тузилишлари тўғрисида маълумот олиб биополимерларда конформацияларнинг ўзгариши билан боғлиқ масалаларни ҳам ўpгaниш мумкин. Download 7.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling