Кимёда физикавий усуллар


Гетероароматик бирикмаларнинг


Download 7.06 Mb.
bet38/54
Sana25.08.2023
Hajmi7.06 Mb.
#1669997
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
ЮНУСОВ Т.К. (3)

11. Гетероароматик бирикмаларнинг
масс-спектрлари
Ароматик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрларини бирикмаларнинг турларига қараб уч гурухга бўлиш мумкин:
1. Бирикмалардаги гетероатом ва ароматик халқа алифатик занжир орқали бир-биридан ажратилган;
2. Бирикмалардаги гетероатом ароматик халқа билан тўғридан-тўғри боғланган;
3. Бирикмалардаги гетероатом ароматик халқанинг аъзоси. Алифатик занжир тутган ароматик бирикмаларнинг масс-спектрлари билан ароматик ва алифатик бирикмаларнинг спектрлари ўртасида умумийлик мавжуд.
Ароматик ўринбосарнинг киритилиши натижасида алифатик бирикмаларнинг масс-спектрига нисбатан молекуляр ионнинг интенсивлиги ошади.


Агар молекулада қўшбоғ бўлса, молекуляр ионларнинг парчаланиши қўшбоғга нисбатан -ҳолатдаги боғнинг узилиши билан боради. Ароматик бирикмаларнинг масс-спектрларида парчаланган ионларнинг чўққилари камроқ бўлади.


12. Алифатик ва ароматик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрлари
Гетероароматик бирикмаларнинг масс-спектрларини кўриб чиқишдан аввал алифатик гетероатомли бирикмаларнинг масс-спектрларидаги қонуниятлар билан танишиб, кейин улар билан ароматик халқали бирикмаларни солиштириш, фарқларини билиш ва бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиш шароитларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Алифатик гетероатомли бирикмаларнинг қуйидаги бирикмалари масс-спектрларини кўриб чиқамиз:
a) R-X: бунда xOH, Ge, SH, OR, SR, NH2, NHR, NR2. Агар R нинг ўрнига метил гурухи бўлса, СН3-Х бирикмадаги боғларнинг барқарорлиги қуйидаги қаторда камайиб боради:
F>OH>CI>NH2>SMe>SH>Br>J
Молекуляр ионларнинг барқарорлиги эса қуйидагича кетма-кетликда бўлади:
SMе>NH2>SH>OMe>OH>J>Br>CI.
Шундай қилиб, молекуладан молекуляр ионга ўтилганда C-J, C-S ва C-N боғларнинг мустахкамлиги ортади, бунга сабаб J, S, N лар мусбат зарядни барқарорлаштириш хусусиятига эга.
б) R-X бирикмадаги углерод-гетероатом орасидаги боғнинг узилиши водород атомининг бир атомидан иккинчи атомига ўтиши билан боғлиқ:

Спектрда сувнинг осон чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган кичик интенсивликдаги молекуляр ион ҳосил бўлади.


в) -ҳолатдан гурухларнинг осон ажралиб чиқиб кетиши (-узилиш)


г) бошқа боғларнинг узилиши:



Агар гетероатом бензол халқаси билан тўғридан тўғри боғланган бўлса моддаларда боғларнинг оддий узилиши содир бўлади:









Фенол ва анилин молекуласида молекуляр иондан бошқа ионларнинг ҳосил бўлиш жараёни скелетли қайта гурухланиш натижасида содир бўлади:







Бензол молекуласи бир вақтнинт ўзида СН3О, Вr, ОН ўринбосарларга эга бўлса, бу гурухларнинг энергияси бир-бирига яқин бўлгани учун, уларнинг бўлакларини тахлил қилиш шартли равишда олиб борилади.


Гетероароматик бирикмалар ароматик бирикмаларга ўхшаб интенсив молекуляр ион беради, бунда гетероатом нейтрал заррача сифатида ажралиб чиқади:







Ароматик бирикмаларнинг масс-спектрлари билан алифатик бирикмаларнинг масс-спектрлари ўртасида айрим умумий белгилар мавжуд, аммо уларда фарқ^қиладиган томонлари ҳам бор, булар:


а) молекуляр ионлар барқарор хусусиятга эга;
б) ароматик халқанинг хусусияти R-X тўйинган углеводородлар ҳосилаларидаги Х га ўхшаш;
в) ўринбосарлар таъсирида ароматик халқанинг ионлари ҳам ўзгаради;
г) ароматик халқадаги гетероатомнинг таъсирида ён занжирнинг ҳосил қилган ионлари ҳам ўзгаради.
Ионнинг элемент таркибини ҳисоблаш учун унинг массасини учинчи ёки тўртинчи ўнлик рақамгача аниқликда ўлчаш лозим бўлади. Шундай аниқ ўлчаш ишларини бажариш учун масс-спектрометр асбоби электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) билан жиҳозланган бўлса, анча осонлик туғилади. Булар биргаликда ишлаганда масс-спектро-метрдан чиққан сигналлар ЭҲМ машинасига тушиб тезликда ишлаб чиқилади.
Амалиётда керакли маълумотларни олиш, олинган спектрда ион массаларининг қиймати бўйича модданинг тузилиши ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун айрим ион массаларининг қийматлари 14-жадвалда баён этилган.
14-жадвал
Кўп тарқалган ион бўлакчаларнинг массаси ва таркиби.

me

Ионлар

me

Ионлар

1

2

3

4

14

CH2

15

CH3

16

O

18

H2O, NH4

19

F, H3O

26

CN

27

C2H3

28

C2H4, CO, N2, CHNH

29

C2H5, CHO

30

CH2NH2, NO

31

CH2OH, OCH3

32

O2

33

SH, CH2F

34

H2S

35

Cl

36

HCl

39

C3H3

40

CH2CN, Ar()

41

C3H5, CH2CNH, C2H2NH

42

C3H6, CCO, NCO

43

C3H7, H3CO, C2H5N

44

CH2COHH, CO2, CH(CH3)NCH2

45

CH3CHOH, CH2CH2OH, CO-OH

46

NO2

47

CH2SH,CH3S

48

CH3SH, CH3SH

49

CH2Cl

51

C4H3, CHF2

53

C4H5

54

CH2CH2CN

55

C4H7, CH2CH-CO

56

C4H8

57

C4H9, C2H5-CO

58

C2H5CHNH2, C2H5S, (CH3)2NCH2




1

2

3

4

59

(CH3)2COH, CH2OC2H5COOCH3, CH3OCH-CH3

60

CH2COOHH, CH2ONO

61

CO-OCH32H,
CH2CH2-SH

65

C5H5

66

C5H6

67

C5H7

68

CH2-CH2-CH2-CN

69

C5H9, CF3,
CH3CHCH-CO, CH2C(CH3)CO

70

C5H12

71

C5H11, C3H7CO



72

C3H7CHNH2, (CH3)2NCO, C2H5NHCHCH3 ва изомерлари

73

59 гомологлари

74

CH2CO-OCH3H

75

CO-OC2H52H, CH2S-CH2N5, (CH3)2CSH, (CH3O)2CH

77

C6H5

78

C6H5H

79

C6H52H, Br

80

CH3-S-SH,


81

C6H9,


82

CH2CH2CH2CH2-CN, CCl2, C6H10

83

C6H11, CHCl2


85

C6H13, C4H9CO, CClF2

86

C3H7COCH2 ва изомерлар

87

C3HCOO, CH3CH2COOCH3 гомологлари

1

2

3

4

88

CH2COOC2H5H

89

COOC3H72H

90

CH3CHONO2,C6H5CH

91

C6H5CH2, C6H5N

92

C5H4N-CH2, C6H5-CH2H

93

CH2Br, C6H5O, C7H9

94

C6H5OH,


95



96

CH2CH2CH2CH2CH2-CN

97

C7H13


98



99

C7H15, C6H11O

100

C4H9COCH2H, C5H11CHNH2

101

CO-O-C4H9

102

CH2-CO-OCH3H7H

103

CO-OC4H92H, C5H11S

104

C2H5CHONO2

105

C6H5CO, C6H5CH2-CH2

106

C6H5CH2O, CH2-C6H4 (орта, пара)

107

C6H5-CH2O, CH2-C6H4-OH

108

C6H5-CH2OH

111



119

C6H5-C(CH3)2,
CH3CH-C6H4-CH2, CO-C6H4-CH3

121

COC6H4-OH, CH3O-C6H4CH2, C9H13 (терпенлар)

123

CO-C6H4-F

125

C6H5-SO

127

I

131

C6H5-CHCH-CO

135

(CH2)4Br

138

O-HO-C6H4-COO

139

CO-C6H4Cl

140



154

C6H5-C6H5







Шундай қилиб, бу дарсликда замонавий физикавий усулларнинг назарий асослари, физикавий усуллардан олиниши мумкин бўлган маълумотлар, уларнинг қандай масалаларни хал қилишга қаратилиши, камчиликлари ва устунликлари баён этилди. Шуни таъкидлаш лозимки, бир ёки икки усулни амалиётда ишлатиб номаълум модданинг тузилиши тўғрисидаги олинган маълумотлар кўп ҳолларда етарли бўлмайди, шунинг учун ҳам мавжуд спектроскопик усулларни биргаликда ишлатиш, ҳамда энг замонавий асбобларни бу ишларга жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Замонавий физикавий усуллар фақатгина органик кимё фани учун керакли бўлибгина қолмасдан, балки табиий бирикмалар, полимерлар, комплекс бирикмалар ва мураккаб тузилишга эга бўлган оқсил моддаларнинг кимёси учун ҳам муҳим ҳисобланади. Дарсликнинг IV бобида биополимерлар - аминокислоталар, пептидлар, оқсиллар ва углеводларнинг тузилиши, фазовий ҳолати ва хоссаларини ўрганишда замонавий физикавий усулларнинг ишлатилиши етарли даражада баён этилади, чунки биоорганик кимё фани ривожида ушбу услубларнинг ўрни алоҳида ажралиб туради.



Download 7.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling