Кимёда физикавий усуллар


Download 7.06 Mb.
bet35/54
Sana25.08.2023
Hajmi7.06 Mb.
#1669997
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
ЮНУСОВ Т.К. (3)

5. Метастабил ионлар
Ионланиш хонасида намунага электрон оқимининг кучли таъсири натижасида ҳосил бўлган айрим ионлар метастабил хусусиятга эга. Уларнинг ионланиш хонасидан чиқиб кетиши қарорли бўлиб, айримлари коллекторга (ионлар дастаси томонидан келтираётган зарядларни тўпловчи электрод) етмасдан ҳам диссоциацияланиши мумкин. Бу ионларнинг айримлари бошланғич массаси М1 бўлган ҳолда коллекторга парчаланмасдан етиб олиши мумкин, аммо айримлари ионланиш хонасидан чиқишдан аввал парчаланиш хусусиятига эга. Шундай қилиб, масс-спектрда метастабил ўтишларга хос бўлган, бошланғич ва охирги ионларнинг чўққилари намоён бўлади. Метастабил ионларнинг бошланғич ва охирги массаларини аниқлаш молекула тузилиши тўғрисида хулоса қилишга имкон беради.
Масалан, метанол ва уни дейтерий ўрин алмашган ҳосиласининг спектрида қуйидаги метастабил ионлар кўринади:

Аминларнинг масс-спектрида аминли бўлакчалардан иборат бўлган метастабил ионлар мавжуд.



Агар массаси М1 ион парчаланиб массаси М2 бўлган ион ҳосил қилса масс-спектрда метастабил ион намоён бўлиб, yнинг массаси га тенг. Шундай қилиб, спектрда массаси М* бўлган метастабил ионнинг топилиши бошланғич ион массаси ва ундан ҳосил бўлган ион массаси М2 ни аниқлашда имкон беради. Масалан, толуол масс-спектрида mе 91 (С7Н7) ва mе 65 (С5Н5) интенсив ион чўққилари намоён бўлади; шу билан бирга mе46,8 га тенг метастабил ионнинг ҳосил бўлиши (46,465291) шуни тасдиқлайдики, яъни массаси 65 бўлган ион, массаси 91 бўлган иондан ҳосил бўлиши учун бошланғич иондан массаси 26 га тенг бўлган заррача (С2Н2) чиқиб кетиши лозим экан.


6. +айтадан гурухланувчи ионлар
Кўпгина бирикмалар масс-спектрда зарядланган ёки зарядланмаган бўлакчалар ҳосил қиладилар, аммо уларнинг спектрда намоён бўлишини кўп ҳолларда боғларнинг оддий узилиши ёрдамида тушунтириш қийинчилик туғдиради. Бундай ионлар диссоциацияланиш жараёнида атомларнинг қайта гурухланиши натижасида ҳосил бўлади, буларни кўп ҳолларда водород атомининг бир атомдан иккинчи атомга кўчиши билан изоҳлаш мумкин. Водород атомининг кўчиши гетероатомлар (O.S.N) га нисбатан ,  ёки -ҳолатлардан бўлиши мумкин.

Водород атомининг кўчиши унинг гетероатом билан бирлашиб нейтрал молекула сифатида ажралиб чиқиши билан ҳам бўлиши мумкин.



+айта гурухланиш тўйинмаган углеводородларда ҳам учрайди, аммо ҳамма қайта гурухланишни топиш осон эмас. Молекуляр ионнинг парчаланиши ва қайта гурухланиши натижасида ҳосил бўлган нейтрал бўлакчаларни топиш қийин, чунки бу жараёнга зарядланган зappaчалар ҳам учраши мумкин. Иккита нейтрал бўлакчалар бир-бири билан бирлашиб барқарор молекула ҳосил қилиши мумкин, шунинг учун ҳам масс-спектрда нейтрал бўлакчаларнинг метастабил ионларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир, чунки у ёрдамида қайта гурухланиш бўлган ёки бўлмаганлигини билиш мумкин.



Download 7.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling