Кимёда физикавий усуллар


Масс-спектрларни тахлил қилиш йўллари


Download 7.06 Mb.
bet37/54
Sana25.08.2023
Hajmi7.06 Mb.
#1669997
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
ЮНУСОВ Т.К. (3)

9. Масс-спектрларни тахлил қилиш йўллари
Масс-спектрни тахлил қилишда энг аввал қайси ион чўққиси молекуляр ионга мос келишини хал қилиш керак. Молекуляр ион чўққисини аниқлашда унга масса қиймати бирга, иккига ёки бир неча бирликларга мос келувчи изотоп чўққили ионлар бор ёки йўқлигини билиш керак.
Хлор, бром ва олтингугурт тутган моддалар учун М энг интенсив бўлган ион чўққисини беради. 60-расмда углеводороднинг (а), дигалоидли бирикманинг (б) айрим масс-спектрлари берилган. Кўпинча спектрларда молекуляр иондан (М) водород атомининг чиқиб кетиши натижасида ҳосил бўлган М-1, М-2 ва М- 3 ионлар ҳам кузатилади (в, г).


60-расм. Фенилацетилен (а), 1-бром-2 хлорбензол (б), 2-стирилпиридин (в) ва дифенил (г) ларнинг масс- спектрларидаги молекуляр ион қийматлари

Стирилпиридин масс-спектрида энг интенсив чўққи молекуляр ион М га эмас, балки М-1 га тўғри келади.


Спектрни тахлил қилишдаги кейинги босқич - энг асосий бўлакли ионларнинг борлигини аниқлаш ҳисобланади. Бўлакли ионларнинг массаси жуфт қийматлардан иборат бўлса қайта гурухланиш жараёни, тоқ қийматларда эса кимёвий боғларнинг оддий узилиши жараёни бўлганини тасдиқлайди. Кейин спектрда метастабил ионлар мавжудлигини текшириш керак.
Молекула оғирлигини аниқлаб ҳамда бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиш йўлларини чуқур ўрганиб номаълум модданинг тузилиши ҳақида маълум хулосага келиш мумкин.
10. Углеводородлар ва карбонилли бирикмаларнинг
масс-спектрлари
Углеводородларнинг масс-спектрлари биринчи марта октан ва нонан изомерларининг мисолида ўрганилган. Нормал углеводородлардаги ионлар интенсивлиги уларнинг изомерларига нисбатан юқори бўлади. Бўлакли ионлар 43, 57, 73 массаларида энг интенсив ион чўққиларини ҳосил қилади. Углерод атомини углеводород занжирдаги миқдори ортиши билан ионларнинг интенсивлиги ҳам камаяди, бунда энг интенсив ион СnН2n1 ҳисобланади. Нормал углеводородларда молекуляр ионларнинг парчаланиши С-С боғларнинг узилиши билан рўй беради.




Циклоалканларда молекуляр ионнинг интенсивлиги анча юқори бўлади. Тармоқланган занжирга эга бўлган алканларда интенсив ион чўққиси тармоқланиш жойидан боғларнинг узилиш натижасида ҳосил бўлади. Карбонилли бирикмалар ўзидан СО гурухини ажратиб бўлакли ионлар ҳосил қилади.

Кислоталар ва мураккаб эфирларнинг масс-спектрларида ҳам карбонил гурухининг узилиши кўп учрайди.


Алифатик кислоталар ва амидларнинг масс-спектрларида ОН ва NR2 ларнинг ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган кам интенсивликка эга бўлган ионлар ҳосил бўлиши кузатилади, ароматик бирикмаларда ҳам ОН ва NR2 ларнинг чиқиб кетиши қайд этилади.



Агар молекула таркибида бирқанча СО гурухлар бўлса спектрда уларнинг кетма-кет чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган бирқанча бўлакли ионлар ҳосил бўлади.



Кислота амидларига хос бўлган боғларнинг узилиши пептидларда ҳам кузатилиб аминокислоталар кетма-кетлигини аниқлашда муҳим маълумот беради. Пептидларда А ёки Б чизмаси бўйича парчаланиш бўлиши мумкин.



Пептидларда асосан СО-NH боғининг узилиши А тури бўйича боради.


Пептидларни масс-спектрларини олиш учун уларни аввал кимёвий усул билан учувчан ҳолга келтириш керак. Бунинг учун занжир охиридаги озод аминогурухни ацетиллаш ва охиридаги карбоксил гурухини эса этерификация реакцияси бўйича метилэфирига айлантириш керак. Этерификация ва ацетиллаш реакциясига учратилган Leu-Ala-Gly дан иборат бўлган трипептид масс-спектрда массаси me 315 ва массалари me 284, 227, 156 бўлган бўлакли ионлар ҳосил қилади. Бу ионларнинг ҳосил бўлиши пептид зан-жирдаги учта аминокислотанинг кетма-кетлигини аниқлаб беради.


Download 7.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling