Кимёвий боғланиш умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш


Download 0.91 Mb.
bet1/3
Sana13.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1266029
  1   2   3
Bog'liq
3-Kimyoviy bog\'lanish (2)


КИМЁВИЙ БОҒЛАНИШ
Умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш ўзаро бирикувчи атомлар ташқи ва ташқаридан олдинги электрон қаватдаги бир ёки бир неча электрон булутларининг ядролар ўртасида қайта тақсимланиши (ўзаро қопланиши)дир.
Кимёвий моддалар атомлар ва уларнинг бирикишидан ҳосил бўлган кристаллар, молекулалар, ионлардан ташкил топган материядир.
Бунда атомлар бир-бири билан маълум турдаги боғланишлар (кучлар) воситасида бирикади.
Бу боғланишлар юзага келиш механизми, табиати ва уларда иштирок этувчи заррачаларнинг турларига кўра бир неча хил бўлади.
Кимёвий боғланиш ҳосил бўлишида иштирок этувчи асосий восита электронлар ва электрон булутлардир.
Электрон булут электроннинг ядро атрофидаги айланиш траекторияси.
Натижада ҳосил бўлувчи кўп ядроли ва кўп электронли система молекула ёки кристалл бўлади.
Кимёвий боғланиш ҳосил бўлиш табиатига қараб 3 та асосий турга бўлинади.
1. Ковалент боғланиш
2. Ион боғланиш
3. Металл боғланиш
Водород боғланиш (боғланишнинг ўзига хос тури)
Атомлар орасида кимёвий боғланиш натижасида 3 турдаги боғ пайдо бўлади
σ - боғ
δ - боғ
π - боғ
электрон булутларининг ўзаро қопланиши натижасида ҳосил бўлган боғланиш.
Ковалент боғланиш –
боғ ҳосил бўлишида қатнашаётган атомларнинг ҳаммаси тоқ электронлар билан қатнашади. Алмашиниш механизми бўйича ковалент боғланиш икки хил бўлади.
Ковалент боғланиш икки хил механизм асосида ҳосил бўлади.
а) Алмашиниш механизми:
1) Қутбсиз ковалент боғланиш – электроманфийлиги бир хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш.
Масалан: H2, O2, N2, NCl3, CS2, Cl2, Br2, O3, P4, I2 ва ҳ.к.
Н · + · Н = Н : Н (H2)
2) Қутбли ковалент боғланиш – электроманфийлиги ҳар хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш.
Масалан: HCl, H2O, NH3, CO2, P2O5 ва ҳ.к.
боғ ҳосил бўлишида атомларнинг бири бўлинмаган (тақсимланмаган) жуфт электрони билан (донор) иккинчиси бўш орбитали билан (акцептор) қатнашса, донор-акцептор боғланиш дейилади.
б) Донор-акцептор механизми:
СО – ис гази (битта),
NH4+ – аммоний иони (битта),
H3О+ – гидроксоний иони (битта)
Барча комплекс бирикмаларда ҳосил бўлади.
КОВАЛЕНТ БОҒЛАНИШ ХОССАЛАРИ
боғ узунлиги, боғ энергияси, боғ тартиби, боғ тўйинувчанлиги,
боғ йўналувчанлиги, боғлар орасидаги бурчак (валент бурчак)
Боғ узунлиги – боғ ҳосил қилган атомлар ядролари орасидаги масофа боғ узунлиги дейилади. Боғ узунлиги нм – нанометр ёки Å – ангистремда ўлчанади.
Боғ энергияси – кимёвий боғни узиш учун сарфланадиган энергия боғ энергияси дейилади. Боғ энергияси кЖ/моль ёки ккал/мольда ўлчанади. Боғ энергияси боғ узунлигига, табиатига ва боғланиш турига боғлиқ.
Боғ тартиби – ўзаро боғ ҳосил қилган атомлар орасидаги боғланишлар сони боғ тартиби дейилади. Бирламчи, иккиламчи (қўш боғ), учламчи (учбоғ), баъзан тўртламчи боғланишлар бўлади. Атомлар орасида боғ қанча кўп бўлса, боғ узунлиги қисқариб, боғ энергияси ортади, яъни боғ барқарорлиги ортади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling