Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т/F = = *(dw/dn) (2.29)
Ньютон ва ноньютон суюқликлар
Ҳамма газлар ва кичик молекуляр массага эга кўпчилик суюқликларнинг умумлашган механик хоссаларини ньютоннинг ишқаланиш қонуни орқали ифодалаш мумкин. Бундай суюқликлар ньютон суюқликлари дейилади. Берилган ҳарорат ва босимдан ньютон суюқликларининг қовушқоқлиги ўзгармас қийматга эга бўлади. Аммо баъзи суюқликлар (буёқ, паста, суспензиялар) анча мураккаб қовушқоқлик хоссаларига эга, бундай суюқликлар ноньютон суюқликлар 32 дейилади. Ноньютон суюқликларда қовушқоқликнинг қиймати силжиш тезлигига ва унинг давомлилигига қараб ўзгаради. Ньютоннинг ишқаланиш қонунини қуйидагига ёзиш мумкин: Т/F = = *(dw/dn) (2.29) бу ерда - силжиш кучланишлиги, Па Бу тенгламадаги нинг қиймати доимий мусбат бўлади. Агар бир - бирига нисбатан ҳаракат қилувчи суюқлик қатламлари юзаси F га нормал ўтказиш пайтида унинг йўналишини тезлик камроқ томонга караб олинса, у ҳолда тезлик градиентининг қиймати доимо манфий бўлади. Бундай ҳолатда тенглама қуйидагича ёзилади: = - (dw/dn) (2.30) Юқоридаги тенгламалар ньютоннинг ички ишқаланиш қонунини ифодалайди. Бу қонунга кўра, суюқликнинг оқиши пайтида унинг қатламлари ўртасида пайдо бўлган ички ишқаланиш кучланиш нормал бўйича олинган тезлик градиентига тўғри пропорционалдир. = - (dw/dn) (2.31) боғлиқлигини график шаклда кўрсатиш мумкин. Бундай боғлиқлик оқиш эгри чизиғи дейилади. Бингам ёки пластик суюқликлар қаторига суспензиялар, хўл қум, лой, пасталар киради. Силжиш кучланиши кичик қийматга эга бўлганда бундай суюқликлар оқмайди, фақат уларнинг шакли ўзгаради. Мавҳум пластик суюқликлар (полимерларнинг эритмалари, целлюлозалар) силжиш кучланиш жуда кичик қийматга тенг бўлгандаёк оқа бошлайди, бироқ уларнинг қовушқоқлик коэффициенти тезлик градиентининг ортиши билан камайиб боради. Ноньютон суюқликлар қаторига тиксотроп ва реопектант суюқликлар ҳам киради. Тиксотроп суюқликларда (вақт ўтиши давомида қовушқоқлиги ортиб борадиган буёқлар) маълум қийматдаги силжиш кучланишлигининг таъсир 33 вақти ортиши муҳит таркибини бузилишига ва оқиш тезлигининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling