Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чўктирувчи центрифуга.
- Тарелкали сеператорлар. (24-расм.)
Фильтрловчи центрифуга.
(22-расм.) Бу центрифуга барабандан ёки ротордан иборат. Барабаннинг ички юзаси катта тешикли тўр ва унинг устки юзаси майда тешикли материал билан қопланган. Труба орқали барабанга турли жинсли суспензия берилади. Барабан электр двигателp ёрдамида айланма ҳаракат қилади. Барабан ичидаги суспензия айланма ҳаракат қилганда унга (22-расм.) марказдан қочма куч таъсир қилади. Бунда суюқ фазада гидростатик босим ҳосил бўлади. Бу босим центрифугада фильтрлашнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Бу куч таъсирида суюқ фаза фильтр тўсиқлар устида ҳосил бўлган чўкмадан ўтиб тозаланади. Фильтрловчи центрифугада борувчи жараён учта физик жараёнлар йиғиндисидан иборат: чўкма ҳосил қилиш билан фильтрлаш, чўкманинг зичланиши, чўкмадан суюқликни чиқариш. Фильтрат (фугат) қурилмадан патрубка орқали чиқарилади. Ажратишдан сўнг чўкма сув билан ювилади. Барча жараёнлар 83 тугагач центрифуга тўхтатилади, конус юқорига кўтарилади ва чўкма туширилади. Чўктирувчи центрифуга. (23-расм.) Чўктирувчи центрифуганинг барабани яхлит бўлади. Бундай центрифуганинг ишлаш принципи чўктириш қурилмаларининг ишлашига ўхшаш. Турли жинсли система барабанга труба (23-расм.) орқали берилади. Барабаннинг айланишида марказдан қочма куч таъсирида зичлиги каттароқ бўлган компонент барабаннинг иш юзасига йиғилади, зичлиги камроқ бўлган компонент эса айланиш ўқига яқинроқ жойда йиғилади. Фугат труба орқали ташқарига чиқарилади. Чўкма қатлами амалий жиҳатдан барабанни тўлдиргандан сўнг, қурилма тўхтатилади, сўнгра чўкма туширилади. Тарелкали сеператорлар. (24-расм.) Бундай сеператорлар эмульсиялар (24-расм.) ва майда заррачали суспензияларни ажратиш учун ишлатилади. Тарелкали сеператорларнинг ичига бир неча конуссимон тарелкалар ўрнатилган. Шу сабабли суюқлик бир неча юпқа қатламларга бўлинади. Натижада суюқлик ламинар режим билан ҳаракат қилади ва шунинг учун заррачаларнинг чўкиш 84 йўли камаяди. Аралашма марказий труба орқали пастга тушади. Марказий труба барабан билан бирга айланади. Марказдан қочма куч таъсирида суюқлик қурилманинг деворлари томон ҳаракат қилади, сўнг тарелкаларга ўтади. Енгил суюқлик марказий трубага яқин жойга йиғилади ва юқорига томон ҳаракат қилиб, қурилмадан чиқиб кетади. Оғирроқ, қуюқлашган компонент эса қурилма девори ёнига йиғилиб, сўнгра юқорига томон ҳаракат қилади ва бошқа патрубкадан чиқиб кетади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling