Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патронли фильтр
- (19-расм).
- Фильтр - пресслар.
3.4.Фильтрлаш қурилмалари Фильтрларнинг турлари. Кимё ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган фильтрлар тозаланиши керак бўлган муҳитнинг кимёвий ишлаш принциплари, фильтр тўсиқларининг турига ва иш босимларнинг миқдорига қараб бир неча турларга бўлинади. Технология мақсадларига кўра фильтрлаш қурилмалари икки турга бўлинади: 1) суюқликларни тозалаш фильтрлари; 2) газларни тозалаш фильтрлари. Бундан ташқари фильтрлар ишлаш режимига кўра даврий ва узлуксиз ишлайдиган бўлади. Патронли фильтр. Бу фильтрларда цилиндрсимон корпусдаги махсус металл тўсиқга металл ёки керамик трубалардан тайёрланган юқори томони очиқ бўлган ғоваксимон патронлар жойлаштирилади (19-расм). Патронларнинг диаметри 15-25 мм бўлиб, уларга фильтрловчи газламалар кийдирилади. Фильтрга суспензия босим остида берилади, фильтрат (19-расм). 78 патронлардан ўтиб, қурилманинг юқориги қисмида йиғилади ва штуцер орқали қурилмалардан чиқарилади. Ҳосил бўлган чўкма патронларнинг ташқи қисмидан сиқилган ҳаво ёки сув буғ ёрдамида ажратилади ва қурилманинг пастки қисмидан чиқарилади Фильтр - пресслар. Фильтр - пресс плита ва рамалардан тузилган бўлиб, унда рамаларнинг сони 12 тадан 42 та гача бўлади (20 ва 19 - расм). (20 расм) Рамаларнинг қалинлиги 25-46 мм. Плита ва рамалар ён томонидан иккита параллел жойлашган стерженга ўрнатилади. Ҳар бир плитага фильтрловчи газлама жойлаштирилади. Рама ва плиталар гидравлик қурилма плунжер ҳосил қилган босим ёрдамида сиқилади. Суспензия каналча орқали раманинг ичига кириб, фильтрловчи материалдан ўтади, сўнгра юзасидаги ариқчалар орқали пастга тушади. Фильтрат плитасининг пастки қисмида жойлашган канал орқали чиқиб, умумий тарновга тушади. Раманинг икки қисми чўкма билан тўлганда, суспензия бериш тўхтатилади. Шундан сўнг ювиш учун сув берилади. Ювиш жараёни тамом бўлгач, қўзғалувчан плита чапга сурилиб, чўкма туширилади. Шундай қилиб фильтр прессларнинг иш цикли қуйидаги жараёнлардан иборат бўлади: 1. Ишга тайёргарлик кўриш 2. Фильтрлаш 3. Ювиш 4. Фильтрдан чўкмани ажратиб олиш Бундай даврий ишлайдиган қурилмаларни ишлатиш оғир жисмоний қўл меҳнатини талаб қилади. Бундан ташқари ёрдамчи жараёнларни бажариш учун 79 иш циклининг 30 фоизига яқин вақт кетади. Бу фильтрларда кўп миқдорда газламалар сарф бўлади. Узлуксиз ишлайдиган фильтрлаш қурилмалари бу камчиликдан ҳолидир. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling