Кимматли когозлар бозори


Қимматли қоғозларнинг халқаро бозори – бу жаҳон миқёсида


Download 208 Kb.
bet5/13
Sana15.03.2023
Hajmi208 Kb.
#1268812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
qimmatli qog\'ozlar bozori (2)

Қимматли қоғозларнинг халқаро бозори – бу жаҳон миқёсида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш (норезидентлар ўртасида қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича операциялар бажариш) соҳасидир. Бундай савдонинг мумкинлиги, биринчидан, ушбу соҳада ҳукуматлараро (икки томонлама ёки кўп томонлама) келишувларнинг мавжудлиги билан, иккинчидан, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш (битимларни тузиш ва рўйхатга олшп, битим, клиринг, пул ҳисобкитобларининг кўрсаткичларини таққослаш, қимматли қоғозларни бошқа шахсга ўтказиш)нинг ягона қоидалари мавжудлиги билан ифодаланади. қимматли қоғозлар билан халқаро савдо қилиш натижаснда капитал бир мамлакатдан иккинчисига оқиб келади. Бунда эмитентлар ва сармоядорлар, битим иштирокчилари сифатида, ҳам бир томондан, ҳам иккинчи томондан, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, давлатнинг ўзи қатнашиши мумкин. Еврооблигациялар ва евроакциялар билан савдо қилиш қимматли қоғозларнинг халқаро бозорига мисол бўлиши мумкин. Халқаро келишувлар бўиича битимлар чет эл қимматли қоғозлари билан савдо қилиш учун махсус секцияларга эга бўлган фонд биржаларида, шунингдек, биржадан ташқари бозорда тузилади. НьюЙорк, Лондон, Токио, Франкфурт шахарлари қимматли қоғозлар билан халқаро савдо қилишнинг энг йирик марказлари ҳисобланади.

Фонд бойликларининг етарли даражада ривожланган бозори шароитида акциялар бозори, облигациялар бозори, депозит ва жамғарма сертификатлари бозори, векселлар бозори каби тўлиқ шаклланган қимматли қоғозларнинг алоҳида турлари бозорлари ҳақида сўз юритиш мумкин. Бу бозорларнинг ҳар бири умуман олинган қимматли қоғозлар бозорининг сегменти ҳисобланади ва алоҳида олиб қаралган мамлакатда ўзига хос хусусиятларга эга. Дунё миқёсида ва алоҳида мамлакат доирасида акциялар билан қилинган савдолар ҳажми қуйида келтирилган маълумотлар билан тавсифланади.
Ўзбекистонда амалда шаклланган қимматли қоғозлар айрим турлари бозорларининг ўзига хос хусусиятини қуйидаги тарзда таърифлаш мумкин.
Акциялар бозори. Биринчи галда, бу бирламчи бозор бўлиб, унда беш мингга яқин эмитентлар ва миллионлаб сармоядорлар - юридик ҳамда жисмоний шахслар иштирок этади. Эмитентлар бирбиридан ўзларининг катталиги жиҳатидан фарқ қилади. Ходимларининг сони 56 кишидан иборат бўлган, 500 минг сўмгача миқдорда низом жамғармасига эга бўлган кичик дорихонадан тортиб, то ишчилар сони бир неча минг кишини ташкил этадиган ва 70 млрд. сўмгача миқдорда низом жамғармасига эга бўлган энг йирик комбинатлар шулар жумласидандир. Акциялар бозори асосан давлат корхоналари негизида барпо этилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича қилинадиган операциялар билан борлиқ. Бу биржадан ташқари бозордир, чунки фонд биржасидаги листинг тадбиридан фақат бир нечагина компаниялар ўтган, холос. Бу бозорда хорижий сармоядорларнинг иштирок этишига рухсат

Download 208 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling