Кимматли когозлар бозори


Қимматли қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозорлари


Download 208 Kb.
bet3/13
Sana15.03.2023
Hajmi208 Kb.
#1268812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
qimmatli qog\'ozlar bozori (2)

Қимматли қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозорлари

Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори – бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинган.
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори – бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдолар ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларига риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади.
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори – бу шундай бозорки, унда битимлар тузиш, қимматли қоғозлар ва иштирокчиларга қўйиладиган талабларнинг қоидалари белгиланмаган, савдолар сотувчи ва харидорнинг шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга оширилади. Мазкур бозорларда тузилган битимлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш тизими мавжуд эмас. Бундан ташқари, битимлар иштирокчиларнинг қандайдир мухофаза ва суғурта механизимларидан фойдаланмагани ҳолда амалга оширилади (масалан, сотувчи томонидан қимматли қоғозларнинг махсус ҳисобрақамларда олдиндан муҳосара қилиниши, қимматли қоғозлар харидорлари томонидан пул маблағлари бир қисмининг олдиндан тўланиши ва ҳ. к.), одатда бундай ҳоллар биржа савдоларида ўринлидир. Шу билан бир вақтда, битимлар махсус рўйхатга олувчилар томонидан қонун билан белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор "кўча" ёки "тартибсиз" бозор, деб номланишига қарамай, у мутлақо чалкаш ва тартибсиз бозор эмас, чунки битимда иштирок этаётган томонлардан қайсидир бирининг товламачилик қилгани аниқланган ҳолларда, тартибга солувчи давлат идораси тергов ишини олиб боради. Бундай бозорда сифатли қимматли қоғозлар ҳам, улар бўйича ё катта дивидендлар олиш, ёки барча қўйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўлган даромадли қимматли қоғозлар ҳам, шунингдек, эмитентлари мураккаб молиявий аҳволда ёҳуд банкротлик ёқасида бўлган яроқсиз, деб номланувчи акциялар ҳам сотилиши мумкин. Бизнинг мамлакатимизда уюшмаган бозорда янги барпо этилган, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бирламчи ва иккиламчи эмиссиялари акциялари, банк ҳамда тижорат векселлари сотилади ва харид қилинади. Ўзбекистонда ХИФлар акцияларининг бевосита ХИФларнинг ўзлари томонидан амалга оширилган ёки Халқ банки бўлимлари орқали бирламчи сотилиши бундай бозорларга мисол бўлади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling