- Грунт сувлари сатҳи. Республикамиз халқ хўжалигида ер ости сувларининг аҳамияти жуда ҳам каттадир. Ҳозирда, бу сувлар аҳоли яшайдиган жойларда ичимлик суви сифатида, саноат корхоналарида техникавий сув сифатида, суғориладиган ерларда суғориш, яйловларда чорва молларини суғориш учун, шунингдек шифобахш сув сифатида халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида кенг кўламда фойдаланилмоқда. Республикамиз-нинг чўл ҳудудларида улар асосий сув манбаи бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда ер ости сувлари заҳираси жуда кўп бўлиб, улардан ичимлик суви сифатида ковланган 3000 дан ортиқ бурғ қудуқ ишлатилмоқда. Гидрогеологик қидирув ишлари натижасида бурғ қудуқ қазиладиган жойларнинг ва қазиладиган бурғ қудуқларининг лойиҳаси тузилади
Грунт сувлари сатхи - Қудуқлар қазилгач, маҳсус асбоб ёрдамида грунт сувининг ётиш чуқурлиги аниқланади. Харитага қурилиш худудидаги сувли ҳамма бурғ қудуқлари туширилади. Бу маълумотларга асосланиб, гидроизогипс ва грунт сувларининг тарқалиш чуқурлиги хариталари тузилади. Қудуқлардаги сувларнинг сатҳини, нисбий бир хил баландлигини бирлаштирган чизиқ- гидроизогипс чизиқлари деб аталади. Гидроизогипс чизиқлари ораси 0,5...1 м қилиб олинади. Гидроизогипс чизиқлари йиғиндиси гидроизогипс харитасини ҳосил қилади.Грунт сувларининг оқими гидроизогипс чизиғига ҳар доим перпендикуляр бўлади, чунки грунт сувлари юқори нисбий белгидан пастки нисбий белгига қараб ҳаракатланади. Муҳандислик геологик масалаларни ечишда гидроизогипс харитаси асосий ҳужжат бўлиб хизмат килади. Гидроизогипс харитасидан грунт сувлар оқимини исталган жойдаги йўналишини гидроизогипс чизиғига перпендикуляр ўтказиб аниқлаш мумкин: харита масштаби бўйича бир гидроизогипс баландлигидан, иккинчи гидроизогипс баландлигини айириб, улар орасидаги масофага бўлсак, ер ости суви оқимининг қалинлигини аниқлаш мумкин.Ер юзасининг баландлигидан, гидроизогипс чизиғи сатҳини айирсак ер ости сувининг ётиш чуқурлигини аниқлаймиз.Грунт сувлари ўзига хос бўлган тартибда ўзгариб туради. Вақт давомида грунт сувларининг сатҳи, сарфи, кимёвий таркиби, ҳарорати ва бошқа хоссаларининг ўзгариб туриши бунга мисолдир. Юқоридаги ўзгаришлар йил, мавсум, ой ва ҳатто бир кунда ҳам рўй бериши мумкин.Ўзгаришларни катта фарқ қилишлиги, грунт сувларининг ер юзасига яқинлигига, таъминланиш ва сарф бўлиш соҳасининг узоқ, яқинлигига ҳам боғлиқдир. Айниқса, грунт сувларининг ҳарорати ва сатҳи ўзгарувчан хусусиятга эга бўлади. Баъзи ҳолларда унинг сатҳларида фарқлар бир неча метрларга етади. Грунт сувларининг режимига жуда кўп омиллар: ётиш шароити, таъминланиши, сув алмашиши таъсир этади. Улардан энг асосийлари сув тўпланадиган муҳит, иқлим, релъеф ва инсонларнинг фаолиятларидир.
- Грунт сувларининг режимини билиш катта амалий аҳамиятга эгадир. Бунинг учун махсус ўрганувчи марказлар тузилиб, улар ер ости сувлари режимининг қонуниятларини, уларни келтириб чиқарувчи омилларни ва сунъий аралашиш йўли билан, ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш масалаларини ўрганади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |