Кинематика – механиканинг бир булими булиб,жисм харакатини шу харакатни вужудга келтирувчи сабабларни ва жисм массасини хисобга олмаган холда урганади


Download 0.85 Mb.
bet3/3
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1002574
1   2   3
Bog'liq
Юзаки ва грунт сувлари пайдо булиши хамда уларни

Қатламлараро ер ости сувлари

  • Қатламлараро сувлар иккита сув ўтказмайдиган қатлам ичида жойлашган бўлиб, юқоридагиси унинг томи ва пастки қатлам асоси бўлиб ҳисобланади. Бундай сувлар босимли ва босимсиз бўлиши мумкин. Босимли сувлар сув ўтказувчи қатламнинг ҳаммасини тўлдириб туради. Уларнинг тўйиниш соҳаси сувли қатламнинг ер юзасига чиққан жойи ҳисобланади. Сувнинг босимлиги пъезометрик сатҳ билан ҳарактерланади. Босимли сувларнинг тўйиниш соҳаси тарқалиш соҳаси билан мос келмайди. Шунинг учун босимли сув қатламларига сув ер юзасига чиқадиган майдондан кўпинча ўнлаб ва ҳатто юзлаб километр узоқдан сизиб келади.

Қатламлараро ер ости сувлари

  • Босимли сувлар икки турга ажратилиши мумкин: фонтан бўлиб отилиб чиқадиган босимли сувлар ва отилмасдан чиқадиган босимли сувлар отилмасдан чиқадиган босимли сувлар субартезиан сувлари деб аталади.
  • Артезиан термини Франциядаги Артуа вилоятининг номидан келиб чиқиб, қадимда бу вилоят Артезия деб аталар эди. 1126 йилда бу вилоятда ковланган қудуқдан катта босимли сув отилиб чиққан эди. Шундан буён отилиб чиқувчи сув олиш учун ковланадиган қудуқлар артезиан қудуқлари деб аталади.
  • Артезиан сувлари тўйинадиган соҳа бу ерлардан фойдаланиладиган жойга нисбатан тамомила бошқача баландликка бўлиши мумкин

Қатламлараро ер ости сувлари

  • Артезиан ҳавзасининг сув билан тўлиб турадиган қисми манбаа деб аталади. Қудуқ ковланганда ҳавза сувининг сатҳи қудуқ оғзидан ҳам юқори кўтариладиган қисми босимли қисм дейилади. Артезиан босимли сув ресурслари сарф бўладиган қисми бўшалувчи қисм деб аталади. Артезиан сувлари тўйинадиган, йиғиладиган, шунингдек оқиб чиқадиган жойлар артезиан сувлари ҳавзасини ташкил қилади. Бизнинг Республикамиздаги Сирдарё, Амударё ва Устюрт артезиан ҳавзалари ва бошқалари бунга мисол бўла олади. Сирдарё артезиан ҳавзаси Фарғона, Тошкент олди, Чимкент, Қизилқум, Орол яқини ҳавзалари ва бошқаларга бўлинади. Бу артезиан ҳавзалари атрофида сувли бир қанча горизонт бўлиб, улар ўзига хос хусусиятлари билан бир -бири билан фарқ қилади. Масалан, Фарғона артезиан ҳавзаси атрофида йигирмага яқин сувли горизонт борлиги аниқланган. Шу билан бирга, сувли горизонтлар катта (3500 м гача) чуқурликда жойлашган бўлишига қарамай босим кучи ниҳоятда катта бўлганлигидан мураккаб насос қурилмалар ишлатишни талаб этмайди, чунки кўп ҳолларда сув қудуқдан ўзи отилиб чиқиб, фонтанлар ҳосил қилади. Бурғ қудуқлар орқали сувли горизонт очилганда сувнинг сатҳи кўтарилади. Сувнинг босимли эканлигини пъезометрик сатҳ белгилайди. Пъезометрик сатҳнинг доимий ва нисбий баландлиги бўлади. Бир хил нисбий баландликка эга бўлган пъезометрик сатҳларни бирлаштирувчи чизиқ гидроизопъезлар дейилади. Босимли сувлар тўйиниш соҳасидан узоқ йўлни ўтиб, тоғ жинслари билан узоқ вақт туташувда бўлганлиги сабабли, грунт сувларига қараганда кўпроқ минераллашган бўлади. Ўзбекистон минерал сувларининг шифобахшлик хусусиятларини ўрганиш, улардан жуда кўп касалликларни даволашда муваффақият билан қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда минерал сув манбалари базасида бир неча сиҳатгоҳлар қурилгандир. Андижон вилоятидаги Жанубий Оламушук ва Полвонтош шифохоналари, Сурхондаръё вилоятидаги Жайронхона ишфохоналари, Фарғона вилоятидаги Чимён шифохонаси, Наманган вилоятидаги Чортоқ шифохоналари шулар жумласидандир. Тошкент яқинидаги артезиан ҳавзасининг минерал сувларидан ошқозон, ичак, жигар касалликларини, моддалар алмашинувига хос ва бошқа касалликларни даволашда муваффақият билан фойдаланилмоқда. Тошкент ва Фарғона минерал сувлари Республикамиздаги энг яхши ичиладиган сув сифатида ҳаммага манзур бўлмоқда.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling