Kirish asosiy qism ashns ali service


Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларi


Download 0.62 Mb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1593773
1   2   3   4
Bog'liq
hisobot

2. Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларi
Бозор иктисодиёти шароитида нақд пулсиз ҳисоб китоблардан самарали фойдаланиш корхоналар иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминловчи асосий омилларидан биридир. Чунки корхоналар фаолиятининг узлуксиз давом этишини таъминлаш учун зарур ишлаб чиқариш заҳиралари ва меҳнат воситалари сотиб олиш, давлат бюджетидан ташқари фондлар учун тўловларни амалга ошириш учун маълум миқдорда нақд пулсиз ҳисоб китоблар талаб қилинади. Шунинг учун ҳам корхоналар мавжуд пул маблағларини юқорида кўрсатилган мақсадларга сарфлашда иқтисодий жиҳатдан манфаатли ва тежамли бўлган ҳамда корхонага ўз маблағларидан рационал фойдаланиш имконини беришни биринчи навбатда ҳисобга олиш зарур. Маълумки, иқтисодиёт ривожланишининг барча босқичларида нақд пулсиз ҳисоб китоблар алоҳида аҳамиятга эга бўлган ва уларни ҳисобга олиш тартиби ўша даврдаги иқтисодиётнинг ривожланиши даражасидан келиб чиққан. Чунки ҳар қандай босқичда иқтисодиётнинг ривожланиши у ёки бу моделига амал қилган ва унинг ажралмас қисми сифатида эса бухгалтерия ҳисоби иштирок этган. Тараққиётнинг юқори поғонасига кўтарилиш эса ҳар доим иқтисодий фанларнинг, чунончи бухгалтерия ҳисобининг ривожланишини ҳам белгилаб берган ва уларга таъсир этган. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг чуқурлашуви нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобининг услубий асослари ва уларнинг ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг сифат жиҳатидан ўзгаришини талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ҳисобини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Шу асосда Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатлар охирги йилларда бозор иқтисодиёти талабларидан келаб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Корхона амалга оширувчи ҳар қандай фаолият тури пул маблағларини талаб қилади. Корхона пул маблағлари асосан маҳсулот, иш ва хизматлар, шунингдек қимматбаҳо қоғозларни ва мол мулкни сотишдан келиб тушади. Янгидан ташкил этилаётган корхоналарга эса, таъсисчилар устав капиталини шакллантириш учун корхонанинг банк ҳисоб рақамига нақд пул топшириши ёки ўтказиб бериши мумкин.
Корхона ўзига тегишли бўлган пул маблағларини ўзининг асосий ва қўшимча фаолиятни ривожлантириш, товар моддий қийматликларини сотиб олиш, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш, капитал қўйилмаларни (ишлаб чиқариш ва маданий-маиший объектларни қуриш, автомобиллар, тракторлар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш, кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтларни ўтказиш ва ўстириш, шунингдек асосий подани ташкил қилиш) ўзлаштириш ва давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларга ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг кўрсатган хизматлари учун сарфлаши мумкин. Юридик шахсларнинг пул маблағларининг ташкил топиши, сақланиши ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан назорат қилинади. 2015 йил 16майда МБ томонидан тасдиқланган ва 2015 йил 22 июнда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш Қоидалари"да батафсил ёритиб берилган. Пул маблағларининг қайси манбалардан ташкил топиши ва уларнинг сарфланиши алоҳида аҳамиятга эга. Бу борадаги масалалар “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисоби Миллий андозаларининг 9-сон “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”ида аниқ кўрсатиб ўтилган бўлиб, у Ўзбекистон Молия Вазирлиги 1998 йил 16 октябрда тасдиқланган ва Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 4 ноябрда рўйхатга олинган. “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш Қоидалари” да барча юридик шахслар қуйидагиларга амал қилиши шарт: - мулкчилик шаклидан қатъий назар пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт; - юридик шахслар ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар иштирокидаги ҳисоблашлар фақат банк муассасалари орқали ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида амалга оширилиши зарур; - банк муассасасидан олинган нақд пуллар қайси мақсадлар учун олинган бўлса, ўша мақсадларгагина сарфланиши мумкин; - ташкилот ўз кассасида фақат банк муассасаси раҳбари томонидан ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда белгиланган лимит чегарасида нақд пул сақлаши мумкин; - ташкилот ўз кассасида лимитдан ортиқча нақд пулларни фақат меҳнат ҳақи, стипендия, мукофот, нафақа бериш вақтида 3 кун муддатда сақлаши мумкин; - савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан келиб тушган тушумларни меҳнат ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлаш учун сарфлаш таъқиқланган; - хизмат сафарлари учун бериладиган пул маблағи ўша ҳудудда белгиланган сарф- харажатлар меъёрида бўлиши зарур;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling