Kirish asosiy qism ashns ali service
foydalaniladigan mahsulotlatlar,materiallar inventarlar va jihozlari
Download 0.62 Mb.
|
hisobot
3. foydalaniladigan mahsulotlatlar,materiallar inventarlar va jihozlari
Ишлаб чиқариш заҳираларининг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб, улапр қуйидаги гуруҳларга бўлинади: хом-ашё ва асосий материаллар; ёрдамчи материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, 318 чиқиндилар (кайтарилган), ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари ва бошқалар. Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметларидир. Хом-ашёларга қишлоқ хўжалиги ва қазилма саноатининг маҳсулотлари (дон, пахта, сут, гўшт, сабзавот маҳсулотлари ва бошқалар) киради. Материалларга қайта ишлаш саноати маҳсулотлари - ун, ёғ, ёқилғи, мойлаш материаллари, қанд ва бошқалар киради. Ёрдамчи материаллар хом-ашё ва асосий материалларга қўшимча равишда фойдаланилади ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга маълум даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, меҳнат воситаларини таъмирлашда ва ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади. Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва ёрдамчи материалларга бўлиш шартли тавсифга эга бўлиб, бир тармоқда асосий ҳисобланган материаллар бошқа тармоқлар учун ёрдамчи материал бўлиши мумкин. Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмларқайта ишлашнинг маълум босқичини ўтган, лекин тайёр маҳсулот ҳолатига етмаган хом-ашё ва материаллардир. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида улар ҳам асосий материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил қилади. Ишлаб чиқаришдан қайтарилган чиқиндилар- тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар қайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлар. Ёқилғилар - уларни учга булиш мумкин - технологик ёқилғилар, двигатель ва хўжалик ёқилғилари. Технологик ёқилғилар технологик мақсадлар учун фойдаланилади. Двигатель ёқилғилари эса двигателни юргизиш учун ишлатилади. Хўжалик ёқилғилари иситиш учун фойдаланилади. Идиш ва идишбоп материаллар (қутилар, қоплар ва бошқалар) тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бошқа нарсаларни қадоқлаш, ташиш ва сақлаш учун фойдаланилади. Эҳтиёт қисмлар - машина, асбоб-ускуна ва бошқа меҳнат воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади. Моддий-ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олишнинг асосий вазифалари: - ТМҚ кирими ва фойдаланишини ўз вақтида ҳужжатлаштириш; - сақлаш жойларида мавжудлиги ва бутлигинитаъминлаш ва моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисоб юритиш; - ТМҚнинг мавжудлиги, ишлатилиши, уларнинг ҳаракатини бухгалтерия ҳисоби регистрларида тўғри акс эттирилишини назорат қилиш; - бухгалтерия ҳисоби регистрларимаълумотлари билан ҳақиқий мавжудлигини текшириш учун сақлаш жойларида инвентаризация ўтказиш. 319 ТМЗ билан боғлиқ қўлланиладиган атамалар: а) товар-моддий заҳиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар; б) сотишнинг соф қиймати - товар-моддий заҳираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати; в) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий заҳираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма; г) бевосита харажатлар - алоҳида турдаги товар-моддий заҳираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари; д) билвосита харажатлар - бир неча турдаги товар-моддий заҳираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари, улар муайян товар-моддий заҳиралар бирликлари таннархига бевосита киритилмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирликлари таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади; е) бўлиниш нуқтаси - ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти, бу ерда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг алоҳида турлари аниқ идентификацияланади; ж) идиш - маҳсулотлар (товарлар)ни сақлаш, ўраб-жойлаш ва ташиш учун ишлатиладиган буюмни ифода этувчи моддий объект. Товар-моддий заҳиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин: а) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар заҳиралари; б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар; в) деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар 320 кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади; г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси - сотиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив); д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлоқ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин. Товар-моддий заҳиралар бухгалтерия ҳисобининг бирлиги ташкилот томонидан мустақил равишда, ушбу заҳиралар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш ҳамда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш мақсадида белгиланади. Товар-моддий заҳираларнинг хусусиятлари, уларни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тартибига боғлиқ ҳолда товар-моддий заҳираларнинг бирлиги номенклатура рақами, туркум, бир турдаги гуруҳ ва ҳоказо бўлиши мумкин. Товар-моддий заҳираларни тан олиш. Товар-моддий заҳиралар актив сифатида тан олинади, агар: а) ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса; б) актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; в) уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса. Товар-моддий заҳираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар билан боғлиқ хатарлар ва мукофотларнинг ўтиш пайти унинг шартлари келишиладиган етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси асосида белгиланади. Улар бўйича мулк ҳуқуқи ташкилотга тегишли бўлмаган, бироқ шартнома шартларига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган товар-моддий заҳиралар балансдан ташқари ҳисобварақларда шартномада назарда тутилган баҳо бўйича акс эттирилади. Товар-моддий заҳиралар қуйидагилар натижасида ташкилотнинг бухгалтерия балансига киритилиши лозим: а) етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш; б) муассислардан ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида келиб тушиши; в) муассислар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда илгари бошқа ташкилотнинг устав капиталига киритилган ташкилотнинг таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушиши; 4. mehnat ish haqi hisobi 1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. 2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексиXIII бўлим. 3. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси V бўлим. 4. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎзР қонуни (янги таҳрир). 13.04.2016 й. № ЎзРҚ-404 (Янги таҳрир). 5. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги ЎзР Қонуни. 6. “Фуқароларнинг жамғариб борилувчи пенсия таъминоти тўғрисида”ги ЎзР қонуни. 03.09.1993 г. № 938-XII. 7. “Меҳнат ҳақи, нафақа ва бошқа тўловлар ҳажмини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ЎзР Президентини фармони 2019 йил 21 май № ПФ-5723. 8“Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” ЎзР ВМ 1997 йил 11 мартдаги 133-сон Қарори. 9. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чоратадбирлари тўғрисида” 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида”ЎзР ВМ 2006 йил 11 январдаги 4-сон Қарори; 10. “Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаши туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низом”. ЎзР ВМ 2019 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори 1-илова. 11. “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом. ЎзР ВМ 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори. 12. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортдан фойдаланишини тартибга солиш тўғрисида. ЎзР ВМ 1999 йил 02 апрелдаги 154-сон Қарори. 13. “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом. ВМ 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарорининг 1-Иловаси. 363 14. “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ТАРТИБИ”. ВМ 1997 йил 11 мартдаги 133-сон Қарорига 6-Илова. Мазкур Тартибга ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 384-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. 15. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом. (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2002 йил 08 майда № 1136). 16. Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қоладиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2018 йил 17 мартда № 2985). 17. “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2005 йил 06 октябрда № 1515).Мазкур Низомга АВ 21.01.2019 й. 1515-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДСҚ, МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган 18. “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2015 йил 19 ноябрда № 2730). 19. “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқнома”ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2003 йил 29 августда № 1268). 20. “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос”. (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14.08.1998 й. № 475). 21. ЎзР 1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”. (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14.08.1998 й. № 474). 22. ЎзР 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявийхўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”. (ЎзР Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган). 23. “Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом”. (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14.01.2004 й. № 1297). Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг меҳнатҳақини тўлаш, ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан қўллабқувватлаш ва ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалардаги функциялари корхоналарнинг зиммасига ўта бошлади ва улар эркин равишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари тизими ва тўлов ҳажмларини уларнинг моддий натижаларига қараб белгилайдилар, чунки 364 бозор иқтисодиёти шуни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини меҳнати натижаларига қараб моддий рағбатлантириш асосий ўринни эгаллайди. Аҳолининг асосий даромади меҳнатҳақи, ходимлар меҳнатига пул билан ҳақ тўлаш ижтимоий истеъмол функцияларидан бериладиган пул (нафақа, степендия, турли ёрдам пуллари ва бошқалар), молия тизими орқали тушумлар, заёмлар ва лотерияларнинг ютуқлари ва ҳоказоларидан иборат. Иш ва хизматларга, масалан хўжалик аъзоларининг меҳнатига қараб ишбай меҳнатҳақи ва вақтбай меҳнатҳақи тўлаш жорий қилинган. Бозор иқтисодиётига ўтиш хўжалик юритувчи субъектларда янги даромад манбаларини келтириб чиқарди, энди корхоналар акция ёки облигацияларни чиқариб диведенд ва фоиз шаклида ўз ҳиссадорларига даромад улашишлари мумкин. Албатта бу кўринишда даромад олишнинг ўзига хос шароитлари бўлиб, унинг миқдори ҳар бир иш ишчига хизматининг умумий улушига қўшган ҳиссасига қараб ва охири оқибатда охирги молиявий натижага асосан тўлдирилади. Бозор иқтисодиётида меҳнатҳақи, пенсия, стипендия ва турли нафақаларни индексация қилиш ўта муҳимдир. Бу борада мамлакатимизда ижобий тадбирлар олиб бормоқда. Меҳнатҳақининг ошиши корхоналарда ходимлар кўламини кўпайтириш, харидорлар талабига жавоб бера оладиган, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларда мулк бутлигини пухтароқ сақлаш, ҳисоб кўрсаткичларини тўғри олиб боришни ҳар томонлама таъминлаш имкониятини беради. Бизга маълумки, бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида кичик хусусийлаштириш амалга оширилди, унда савдо ва маиший корхоналар хусусийлаштирилди, давлат монополиясига чек қўйилди. Корхоналари рақобат муҳитида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу эса ўз-ўзидан корхоналардаги асосий кўрсаткичларини ижобий томонга буришга турткидир. Энди улар ходимларни жалб қилишда ҳам ўзаро рақобатлашадилар. Бундай рақобатда ғалаба қилиш учун эса улар ўз ходимларига уларнинг ишига муносиб меҳнатҳақи белгилашлари керак бўлади. Меҳнатҳақини ошириш учун эса улар молиявий натижаларнинг ижобийлигига эришишлари зарур. Бугунги кундаги хўжалик ҳисоби тамойили асосида фаолият юритилмоқдаки, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтирмаслик ва шу жумладан меҳнатҳақи миқдорини оширмасликни талаб этади. Хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш харажатларини муҳимқисмини меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинадиган харажатлар ташкил қилади. Бу эса бухгалтерия ҳисобида меҳнатақи ҳисоблашни тўғри назорат қилиш меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини белгиланишини талаб қилади. Ижтимоий барқарорликка эришишга энг муҳим омилларидан бири меҳнатунумдорлигини оширишдир. Ҳозирги вақтда халқимиз олдида турган мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсий турмушини барқарорлаштириш тадбирлари, яқин вақт ичида истеъмол бозоридаги тақчиликни бартараф қилиш борасидаги вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда меҳнат 365 унумдорлигини ўстириш талаб этилади. Кейинги пайтларда тариф тизими ва меҳнатни мувофиқлаштириш, корхона жамоасига бериладиган мукофотларни уларнинг меҳнатҳиссаларига қараб белгилаш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тартиби ва миқдори ҳамда даромадларининг бошқа турлари корхона томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда корхоналар меҳнатга ҳақ тўлашни ходимларининг касби малакаси ва улар томонидан бажарилаётган ишларини мураккаблиги ва шароитига қараб табақалаш учун давлат тариф ставкалари бўйича меҳнатҳақи, маошларидан (оклад) фойдаланишлари мумкин. 1991 йилдан бошлаб корхоналар ва ташкилотларга меҳнатҳақи фонди ва моддий рағбатлантириш фонди (меҳнатга ҳақ тўлаш) фондларининг миқдорини белгилайдиган нормативлар юқоридан тасдиқланмайдиган бўлди. Меҳнатга ҳақ тўлаш, харажатларининг меъёрлаштирилган миқдори корхонанинг ўзи томонидан фойдадан солиқ солинмайдиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун топширилади. Корхона ходимларининг шахсий даромадини, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари меҳнат таннархига киритиладиган тўловлар, ҳамда корхона ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан иборат. Маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар таркибига ишбай меҳнатҳақи, тариф ставкаси, лавозимлик маошлари (окладлар), рағбатлантириш ва товон (компенсация) тўловлари, ишчи ва хизматчиларни савдо фаолиятидаги солиқкўрсаткичлари учун белгиланган мукаммалаш тартибларига қарабҳисобланган меҳнатҳақиҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган ҳақларни тартибга солиш мақсадида солиқ белгиланган. Бунда истеъмол учун йўналтириладиган маблағлар деб корхонадаги барча ходимларнинг меҳнатҳақи харажатлари, пул тўловлари шу жумладан, бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлар, моддий ёрдам, медицина ва ижтимоий имтиёзларни белгилашга тайёр суммалар ва белгилашдаги якка тартибдаги хусусиятларга эга бўлганбошқатўловлар (муаллифлик ҳуқуқига доир тўловлар) ҳамда ихтиролар, рационализаторлик таклифлар учун тўловлардан ташқари меҳнат жамоасининг акциялари ва корхона мулкига меҳнат жамосининг аъзоси қўшилганмаблағлари бўйича тўланадиган даромадлар девидентлар, фоизларга айланади. Солиқка тортиш объекти сифатида ва истеъмол учун йўналтириладиган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдоридан ортиқча суммаси қабулқилинган. Истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдори ҳисобот йилининг жорий давридаги хўжаликҳисоби даромадини шу маблағларнинг ўтган йилга тегишли давридаги хўжаликҳисоби даромадидаги салмоғига кўпайтириш йўли билан топилади. Шундай йўл билан топилган даромадларга коэффицентлар ёрдамида тузатишлар киритиш хўжаликҳисобидаги даромаднинг ўсишининг истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг ўсишига қараганда тезлаштирилишини таъминлайди. Истеъмол учун йўналтирилган маблағларни тартибга солиш учун қабулқилинадиган корхона хўжалигидаги даромади сотилган маҳсулот 366 таннархи таркибидаги меҳнатга ҳақтўлаш харажатлари билан корхона ихтириёдаги қоладиган фоиз суммалари сифатида ҳисоблаб чиқилади. Ҳозирги вақтда меҳнатҳақини ташкил қилишниқайта қуришнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1) ходимларнинг жуда кенг доирасига тегишлилиги; 2) биринчи марта меҳнатҳақини ташкил қилинишининг барча қисмларини, яъни тариф тартиби, ҳақтўлаш шакллари ва мукофотлар тартиби, меҳнати, мувофиқлаштириш қўшимчаҳақтўлаш механизми меҳнатга ҳақтўлаш фойдалари (меҳнатҳақи фонди, моддий рағбатлантириш фонди, махсус ҳақтўлаш фондлари)ни ҳосил қилиш ва фойдаланиш каби элементлар комплексини ўз ичига олади Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling