Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари


Download 395.5 Kb.
bet7/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
meyoriy hujjat

3-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
15. Қуйидагилар Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
ҳудудларда вазирлик ваколатига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини олиб бориш;
давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) билан ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриш ва ўқув курсларини ташкил этиш;
ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича амалий чоралар қабул қилиш;
маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш воситалари ва инновацион технологияларни жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар)лар бўлимларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
хотин-қизлар ҳамда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиш ва етказиб бериш ишларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига хос бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига қатъиян йўл қўйилмаслигини амалда ижросини таъминлаш.
16. Ҳудудий бошқармалар уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш юзасидан чоралар кўриш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари, Вазирликнинг қарор ва буйруқлари бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш;
давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, туманларни (шаҳарларни) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни фаолиятига татбиқ этиш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва уларнинг фаолиятини ташкилий, услубий ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ҳудудлардаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш;
ўз ваколати доирасида ташкилий, молиявий, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган маслаҳатчиларнинг малакаси ҳамда иш самарадорлигини ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш, уларнинг маъмурий биноларини қуриш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб бориш.
17. Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling