Кириш бухгалтерия хисобининг тарихий ривожланиш тенденциялари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana21.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1714644
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
амалиёт

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА 
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-
сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини 
йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган. 
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрь 364-XII-сон «Ўзбекистон 
ССР 
Конституцияси 
(Асосий 
Қонуни)га 
ўзгартишлар 
киритиш 
тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги «Ўзбекистон 
ССР» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан 
алмаштирилган. Ушбу Қонун мулкчиликнинг барча шаклига мансуб 
корхоналарни барпо этишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта ташкил этиш 
ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини 
белгилаб беради. Қонун фойда (даромад) олишни кўзлаб иш олиб борадиган 
корхоналарнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг 
ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди, бошқа корхоналар ва ташкилотлар, 
давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан муносабатларини тартибга 
солиб туради. (муқаддима Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 
862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-
сон, 246-модда) Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки 
хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан 
фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки 


маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, 
беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида 
амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил 
хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади. Корхонанинг фаолияти 
мақсадларини рўёбга чиқаришга ўз маҳсулоти, ишлари ва хизматларига 
бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ҳамда ана шу асосда меҳнат жамоаси 
аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳамда корхона мол-
мулки эгасининг манфаатларини таъминлаш йўли билан эришилади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. Корхона хўжалик фаолиятининг ҳар қандай 
турларини, агар улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқлаб 
қўйилган бўлмаса ва корхона Уставида кўзда тутилган мақсадлар ва 
вазифаларига мувофиқ келса, амалга ошириш ҳуқуқига эга. (1-модданинг 3-
банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-
сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-
модда) «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ 
қуйидаги турдаги корхоналар иш олиб бориши мумкин: жисмоний 
шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар; ширкат (жамоа) 
мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш 
кооперативлари; хўжалик жамиятлари ва ширкатларига жамоат ташкилотлари 
ва диний ташкилотларга қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа 
шаклларига асосланган корхоналар; давлат мулкига асосланган республика 
давлат корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси давлат корхоналари, 
вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар давлат корхоналари ва 
бошқа турдаги корхоналар; Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона 
ишловчилар сонига қараб кичик ёки ўрта корхоналар жумласига киритилиши 
мумкин, бундай корхоналарни барпо этиш ва улар фаолиятининг ўзига хос 
жиҳатлари, мақоми, уларни рўйхатга олиш шартлари, шунингдек 
корхоналарни бу турга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши томонидан тартибга 
солинади. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналар ихтиёрийлик 
асосида фаолиятни мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини 
таъминлаш, тегишли давлат идоралари ва бошқа идораларда, шунингдек 
халқаро ташкилотларда умумий манфаатларни ифода этиш мақсадида 
хўжалик уюшмаларига: иттифоқларга, концернларга, консорциумларга ҳамда 
тармоқ принциплари, ҳудудий ёки бошқа принциплар асосида ўзга 
бирлашмаларга уюшишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган таркибий 
бўлинмаларни барпо этиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун 
ҳужжатларида белгиланган монополияга қарши талаблар ҳисобга олинган 
ҳолда амалга оширилади. Кўнгилли хўжалик уюшмалари давлат рўйхатидан 
ўтиши керак ва уларнинг фаолияти ушбу Қонун билан тартибга солинади.
Уюшма, бирлашма уни таъсис этувчилар тасдиқлайдиган устав асосида иш 


олиб боради. Уюшмалар таркибига кирган корхоналар ўз мустақилликларини, 
ҳуқуқий шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар ва ушбу Қонун уларга нисбатан 
ҳам амал қилади. Уюшма, бирлашма ўз таркибига кирувчи корхоналар 
мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса, таъсис шартномаси 
(уставда) ўзга ҳолат кўзда тутилган бўлмаса, уюшма мажбурияти юзасидан 
жавоб бермайди. Уюшмага кирган корхоналар уюшма таркибидаги 
корхоналар олдидаги мажбуриятларини тузилган шартномаларга мувофиқ 
сақлаб қолган ҳолда унинг таркибидан чиқишга ҳақлидир Ассоциация, 
бирлашма унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг, суд ёки хўжалик 
судининг қарорига биноан тугатилади. Уюшма корхонани тугатиш учун 
белгилаб қўйилган тартибда тугатилади. Уюшма тугатилганидан кейин қолган 
мол-мулк уюшманинг уставига мувофиқ унинг қатнашчилари ўртасида 
тақсимланади. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо 
этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга 
солиб турилади. Қорақалпоғистон Республикасида корхоналарни ташкил 
этиш, уларнинг фаолияти, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий, 
иқтисодий ва ижтимоий асослари Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари 
билан тартибга солинади. Фаолияти ишни ташкил этишга ва унинг 
хавфсизлигига оширилган талаблар қўйиш билан боғлиқ бўлган, технология 
жараёнлари узлуксиз давом этадиган, шунингдек бошқарув вазифаларини 
марказлаштириш зарурати билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг айрим 
турлари учун ушбу Қонунни қўллаш хусусиятларини Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
белгилайди. 
Ўзбекистон 
Республикасининг, бошқа давлатлар юридик шахслари ва фуқароларининг 
тўлиқ ёки ҳиссабай мулки бўлган корхоналарни (давлатлараро корхоналар ва 
қўшма корхоналарни) барпо этиш ҳамда улар фаолиятининг хусусиятлари 
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва давлатлараро 
шартномалар (битимлар) билан белгилаб қўйилади. Корхона мол-мулк эгаси 
(эгалари) ёки у (улар) вакил қилган идора, корхона, ташкилот қарорига ёки 
меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ, ё бўлмаса таъсис этувчилар гуруҳи ва 
айрим таъсис этувчи шахслар қарори билан ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда барпо 
этилиши мумкин. Корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар 
таркибидан битта ёки бир нечта таркибий бўлинманинг шу бўлинма 
(бўлинмалар) меҳнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чиқиши натижасида, 
агар бундай ажралиб чиқиш учун корхона мол-мулки эгасининг (у вакил 
қилган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги бўлса ва корхона илгари ўз 
зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланса, тузилиши 
мумкин. Корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти учун ер участкаси, бошқа 
табиат ресурслари талаб қилинадиган ҳолларда улардан фойдаланишга 
рухсатномани давлат ҳокимиятининг тегишли идораси, қонун ҳужжатларида 


кўзда тутилган ҳолларда эса экология экспертизасининг ижобий хулосаси 
бўлган тақдирда табиатдан фойдаланувчи тегишли бошланғич ташкилот 
томонидан ҳам берилади. Ер участкаси ва бошқа табиат ресурсларини бериш 
рад этилганида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган 
тартибда шикоят қилиниши мумкин. (5-модданинг 3-банди Ўзбекистон 
Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий 
Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда) Корхона давлат 
рўйхатидан ўтган кундан бошлаб барпо этилган деб ҳисобланади ва ҳуқуқий 
шахс ҳуқуқини олади. Корхона давлат рўйхатидан корхона жойлашган ердаги 
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларида, башарти Ўзбекистон 
Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган 
бўлса, ўтказилади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 
маълумотлар Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрига киритиш 
учун ўн кунлик муддат ичида статистика органларига хабар қилинади. 2. 
Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.(6-модданинг 2-банди Ўзбекистон 
Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий 
Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда) Корхонани барпо 
этишнинг ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
белгилаб қўйилган тартиби бузилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатлари 
қонун талабларига мос келмаслиги сабабларига кўра корхонани давлат 
рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин. Корхонани барпо этиш мақсадга 
мувофиқ эмаслигини важ қилиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга 
йўл қўйилмайди. Агар корхона белгиланган муддатда давлат рўйхатидан 
ўтказилган бўлмаса ёки таъсис этувчи корхонани рўйхатдан ўтказиш рад 
этилганлиги сабабларини асоссиз деб ҳисобласа, у судга мурожаат қилиши 
мумкин. Суд корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини асоссиз деб 
топса, бу ҳол давлат ҳокимиятининг корхонани рўйхатдан ўтказишни рад 
этган идорасини моддий жавобгарликка тортишга (суд чиқимларидан 
ташқари) сабаб бўлади. Моддий жавобгарликнинг миқдори хўжалик суди 
томонидан белгиланади ва қонунда белгилаб қўйилган тартибда ундириб 
олинади. 4. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундан Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган миқдорда ҳақ олинади. 
Олинган маблағ давлат ҳокимиятининг корхона рўйхатдан ўтказилган 
жойдаги идораси бюджети ҳисобига ўтказилади. 1. Корхона юридик шахс 
ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар барпо этиш ва бу корхоналарнинг 
уставларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Корхона, шунингдек жорий ва ҳисоб-
китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган шуъбалар, ваколатхоналар, 
бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлинмалар барпо этиш ҳамда улар тўғрисидаги 
низомларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Бундай корхоналар ва бўлинмаларни 
жойлаштириш масаласи давлат ҳокимиятининг тегишли маҳаллий идоралари 
билан амалдаги қонунларда белгиланган тартибда келишиб олинади. Корхона 


уставида қуйидагилар белгилаб қўйилади: корхонанинг номи, унинг қаерда 
жойлашганлиги (почта манзили), фаолият тури ва мақсадлари, унинг 
бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати, корхона мол-мулкини 
ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, корхонани 
қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш шартлари. 1. Корхона 
мол-мулкининг эгаси (эгалари) ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, 
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Мол-мулкнинг эгаси 
(эгалари) ўз мол-мулкига нисбатан Қонунга зид бўлмаган ҳар қандай 
ҳаракатларни қилишга ҳақли. Улар мол-мулкидан қонунда тақиқлаб 
қўйилмаган ҳар қандай хўжалик фаолиятини ёки ўзга фаолиятни амалга 
ошириш учун фойдаланиши мумкин. Давлат корхона эгасининг мулкий 
ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради. Корхона мол-мулкининг эгаси 
(эгалари) ўзининг (ўзларининг) мулкчилик ҳуқуқини амалга оширишда 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар 
асосида ва шу шартлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг, бошқа 
давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар билан 
уларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузишга ҳақлидир. 
Асосий фондлар ва оборот маблағлари, шунингдек қиймати корхонанинг 
мустақил балансида акс этадиган бошқа бойликлар корхона мулкини ташкил 
этади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва корхона уставига 
мувофиқ корхонанинг мол-мулки мулкчилик ҳуқуқи ёки тўла хўжалик 
юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлиши мумкин. Қуйидагилар корхона 
мол-мулкини ташкил этувчи манбалардир: таъсис этувчиларнинг пул ва 
моддий бадаллари; маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилишдан, 
шунингдек хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар; 
қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар; банк ва бошқа қарз 
берувчиларнинг кредитлари; капитал маблағ ва бюджетдан дотациялар
ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахсларнинг текинга ва хайрия 
мақсадларида берган бадаллари, ионалари, шунингдек мерос тариқасида, 
айирбошлаш ва совға қилиш йўли билан оладиган даромадлари; 4. Корхона 
мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар ўзига 
қарашли мол-мулкни бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сотиш 
ҳамда топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланиш учун 
бепул бериш ёки қарзга беришга, шунингдек, агар Ўзбекистон 
Республикасининг қонун ҳужжатларида ва корхона уставида ўзга ҳоллар кўзда 
тутилган бўлмаса, уларни баланс ҳисобидан чиқаришга ҳақлидир. Корхона 
мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар, башарти 
қонун ҳужжатларида ва уставда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, 
ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бепул 
топшириш, ижарага беришга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикасининг қонун 
ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг мулки бўла олмайдиган ёки улар 
фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш воситалари ва ўзга моддий бойликлар 


бундан мустасно. Корхона белгиланган тартибда ҳақ эвазига ер ва бошқа 
табиат ресурсларига эгалик қилади ва улардан фойдаланади, Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Корхона ўз ишлаб чиқаришининг табиий муҳитга салбий таъсирини 
камайтиришга ва бу таъсирнинг ўрнини қоплашга қаратилган табиатни 
муҳофаза қилиш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши шарт. Бундай 
тадбирлар ўз маблағлари ёки ўзга манбалар ҳисобидан пул билан 
таъминланиши мумкин. Корхона ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва 
такомиллаштириш, 
меҳнат 
жамоасини 
ижтимоий 
ривожлантириш 
мақсадларида қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда сотиш йўли билан юридик 
ва жисмоний шахсларнинг қўшимча пул маблағларини жалб этиш ҳуқуқига 
эгадир. Корхонанинг қимматли қоғозлар чиқариш ва сотиш тартибини, 
уларнинг турлари ҳамда бундай қимматли қоғоз эгаларининг ҳуқуқларини 
Ўзбекистон Республикаси қонунлари белгилайди. Давлат корхонанинг мулкий 
ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради. Давлатнинг корхонага қарашли 
асосий фондларни, оборот маблағларни ва бошқа мол-мулкни тортиб олишига 
йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда 
тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. 
Корхона ўз уставига мувофиқ бошқарилади. Корхона бошқарув структураси, 
шакли ва услубларини мустақил аниқлайди, штатларни белгилайди. Мулкдор 
ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти корхонани бевосита ёки ўзи 
ваколат берган идоралар орқали бошқаради. Мулкдор ёки хўжаликни тўла 
юритиш ҳуқуқи субъекти ёхуд у ваколат берган идоралар ана шу ҳуқуқларни 
корхона кенгашига (идорасига) ё бўлмаса корхона уставида кўзда тутилган 
ҳамда мулкдор ва меҳнат жамоаси манфаатларини ифода этадиган бошқа 
идорага топшириши мумкин. Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) 
ва бўшатиш корхона мол-мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у 
бевосита, шунингдек ўзи ваколат берган идоралар орқали ёки корхонани 
бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа 
идоралар орқали амалга оширади. Корхона раҳбари лавозимига ёллаш 
(тайинлаш, сайлаш) чоғида номзод шахс билан битим (шартнома, келишув) 
тузилади, унда корхона раҳбарининг ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулияти, 
унинг моддий таъминоти ҳамда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш 
шартлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда 
тутилган кафолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб қўйилади. Корхона 
раҳбари корхона фаолияти билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қилади, 
ушбу Қонунда меҳнат жамоаси ва корхона кенгаши умумий йиғилиши 
(конференцияси)нинг мутлақ ваколатига топширилган масалалар бундан 
мустасно, корхона номидан ишонч қоғозисиз иш олиб боради, республикадаги 
ва бошқа давлатлардаги барча корхоналарда, фирмалар ва ташкилотларда шу 
корхона манфаатларини ҳимоя қилади, корхона мол-мулкини тасарруф этади, 


шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, ишонч қоғозлари 
беради, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа рақамлар очади, маблағларни 
тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, маъмуриятнинг ижроия аппарати 
штатларини тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий 
буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Корхона раҳбари шартномада ёки 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган 
асосларга мувофиқ шартнома муддати тугамай туриб, эгаллаб турган 
лавозимидан бўшатилиши мумкин. 
Ушбу Қонуннинг мақсади масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг 
тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга 
солишдан иборат. 


Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар 
тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан 
иборатдир. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди 
(устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда 
улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб 
ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг 
мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан 
боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар 
бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган 
иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи 
ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар 
бўладилар. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди 
(устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги 
улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият деб 
ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари 
бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва 
қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида 
белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар 
бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари жавобгарлигининг 
энг юқори миқдори қўшимча масъулиятли жамиятнинг уставида назарда 
тутилади. Иштирокчилардан бири банкрот бўлиб қолганида унинг қўшимча 
масъулиятли жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг 
таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби 
назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган 
ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади. Масъулияти чекланган ёки 
қўшимча масъулиятли жамият (бундан буён матнда жамият деб юритилади) 
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан 
эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият қонунчиликда 
белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки 
уларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, 
ваколатхоналар ва филиаллар тузишга ҳақлидир. Жамият, агар унинг таъсис 
ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга 
тузилади. Жамият ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва 
жамиятнинг жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. 
Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг танловига кўра бошқа 
тилларда ҳам ифодаланиши мумкин. Жамият ўзининг фирма номи ёзилган 
штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган 
тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи 
иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи 
ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли. Жамият ўзининг мустақил балансида 
ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқларни 
олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши 


мумкин. Жамият қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турларини 
амалга ошириши мумкин. Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган 
айрим фаолият турлари билан жамият фақат лицензия асосида шуғулланиши 
мумкин. 
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан 
жавобгар бўлади. Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан 
жавоб бермайди. Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг 
айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган 
тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар 
жавобгарлик юклатилиши мумкин. Давлат ва унинг органлари жамиятнинг 
мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам 
давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. 
Жамият давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг ихтиёрига биноан бошқа 
тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма 
номига эга бўлишга ҳақлидир. Масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ 
фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» 
сўзларини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятнинг 
қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда 
«масъулияти чекланган жамият» деган сўзларни ёки MChJ аббревиатурасини 
ўз ичига олиши керак. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг тўлиқ фирма номи 
жамиятнинг тўлиқ номини ва «қўшимча масъулиятли жамият» деган сўзларни 
ўз ичига олиши керак. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг қисқартирилган 
фирма номи жамиятнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда «қўшимча 
масъулиятли жамият» деган сўзларни ёки QMJ аббревиатурасини ўз ичига 
олиши керак. Жамиятнинг фирма номи унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акс 
эттирувчи, шу жумладан чет тиллардан ўзлаштирилган бошқа атамалар ва 
аббревиатураларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда 
тутилган бўлмаса, ўз ичига олиши мумкин эмас. Чет элликлар иштирокида 
ташкил этилаётган жамиятнинг фирма номига унинг муассислари қайси 
давлатга мансублигини кўрсатувчи қайд киритилиши мумкин. Жамиятнинг 
жойлашган манзили унинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойига қараб 
белгиланади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида унинг бошқарув органлари 
доимий жойлашган ер ёки унинг асосий фаолияти юритиладиган жой 
жамиятнинг жойлашган манзили деб белгиланиши мумкин. Жамият у билан 
алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ва юридик 
шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органни ўзининг почта манзили 
ўзгаргани тўғрисида хабардор қилиши шарт. Юридик ва жисмоний шахслар 
жамиятнинг иштирокчилари бўладилар. Қонунда айрим тоифадаги жисмоний 
шахсларнинг жамиятда иштирок этиши тақиқланиши ёки чекланиши мумкин. 
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, агар қонунчиликда бошқача қоида 
белгиланган бўлмаса, жамиятнинг иштирокчилари бўлишга ҳақли эмаслар. 


Жамият бир шахс томонидан таъсис этилиши мумкин бўлиб, у жамиятнинг 
ягона иштирокчисига айланади. Жамият кейинчалик бир иштирокчиси бўлган 
жамиятга айланиши мумкин. Жамият ягона иштирокчи сифатида битта 
шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас, бир акциядордан 
иборат акциядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар 
бундан мустасно. Жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан 
ошмаслиги лозим. Жамият иштирокчилари ўртасида муросасиз зиддиятлар 
сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овозлар сони мавжуд бўлмаганлиги 
туфайли жамиятни бошқариш масалалари юзасидан келишувга эришиш 
мумкин бўлмаган тақдирда, низоли вазият суд тартибида ҳал этилади. Жамият 
иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар: ушбу Қонунда ва жамиятнинг 
таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини 
бошқаришда иштирок этиш; қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида 
белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда 
унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш; 
фойдани тақсимлашда иштирок этиш; жамиятнинг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва 
жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки 
бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз 
кечиш; жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу 
Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 
исталган вақтда жамиятдан чиқиш; жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар 
билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини 
ёки унинг қийматини олиш. Жами улушлари жамият устав фондининг (устав 
капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз 
мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) 
билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий 
тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида 
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. 
 

























Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling