Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
§3.2. Сигнатурали анализаторнинг имитацион модели ва эталон сигнатурани шакллантириш
Download 1.09 Mb.
|
§3.2. Сигнатурали анализаторнинг имитацион модели ва эталон сигнатурани шакллантириш
Рақамли қурилмаларни бир каналли сигнатурали диагностика қилиш усулини моделлаштириш дастури (SIGNATURA) қурилмаларни диагностика қилишда рақамли сигнатурани шакллантириш жараёнини яққол акс эттириш учун мўлжалланган [18, 41, 42, 52, 61]. Дастур суриш регистри ва модул 2 бўйича сумматордан иборат мантиқий схема орқали рақамли кетма-кетликни ўтиш жараёнини моделлаштиради. Моделлаштириш жараёни тугаганидан кейин дастур натижани еттита сегментли индикаторда акслантириш учун рақамли сигнатурани код кўринишида беради. Дастур Microsoft Windows операцион тизимида ишлайди. Дастур ўрнатилишни талаб қилмайди ва signatura.exe иловасини ишга туширилиши билан ишга тушади. Ишга туширишда дастур ойнаси пайдо бўлади. Дастур ойнасининг юқори қисмида моделлаштириш схемасининг кўриниши, бошқариш элементлари жойлашган. Бошқариш элементлари қуйидаги вазифаларни бажаради: “Суриш регистрининг разрядлилиги” суриш регистрида разрядлар сонини ўрнатишга имкон беради. Регистр 4, 8 ва 16 разрядли бўлиши мумкин. “Кириш кетма-кетлиги” исталган узунликдаги ихтиёрий кириш кетма-кетлигини киритишга имкон беради. “Полином” тескари улагичлар рўйхати мантиқий схеманинг ишлаши учун исталган полиномни киритишга имкон беради. Тескари улагичлар сони суриш регистрининг разрядлилигига боғлиқ.бўлиб 3.3-расмдаги созлаш х16+х12+х9+х7 полиномга мос келади. “Интервал” юритиш полосаси моделлаштириш жараёни тезлигини ўрнатади, энг чапки ҳолат энг юқори тезликка мос тушади. “Ишга тушириш” тугмаси моделлаштириш жараёнини ишга туширади ёки тўхтатади. “Олдинга бир қадам” тугмаси моделлаштириш жараёнида олдинга бир қадамни амалга оширади. “Орқага бир қадам” тугмаси моделлаштириш жараёнида орқага бир қадамни амалга оширади. “Бекор” тугмаси тизимни дастлабки ҳолатга қайтаради. Дастур билан ишлаш кетма-кетилиги қуйидагича: - суриш регистрининг разрядлилигини ўрнатиш; - полином разрядлилигини ўрнатиш; - кириш кетма-кетлигини киритиш; - зарурат бўлганида жараённи тезлаштириш ёки секинлаштириш учун интервални ўрнатиш; - “Ишга тушириш” тугмасини босиш. “Ишга тушириш” тугмаси босилганда модул 2 бўйича сумматор киришига кириш кетма-кетлиги берила бошлайди. Кириш кетма-кетлиги разрядлари мантиқий схемадан ўтади ва суриш регистрида ёзилади. Схемадан ўтган разрядлар қизил ранг билан белгиланади. Кириш кетма-кетлигининг барча разрядлари мантиқий схемадан ўтганидан кейин экранда еттита сегментли индикатор учун код ҳисобланган рақамли сигнатура пайдо бўлади. Сигнатуранинг ҳар бир символи суриш регистрининг мос разрядлари орқали акс эттирилади. Ўн олти разрядли регистрга тўртта символли сигнатура, саккиз разрядли регистрга иккита символли сигнатура, ўттиз икки разрядли регистрга саккизта символли сигнатура мос келади. 3.3-расм. Жараён тугаганидан кейинги рақамли сигнатура Рақамли қурилмаларни диагностика қилиш сигнатурали усулини моделлаштириш дастури ва листингги келтирилган. Ишлаб чиқилган назорат қилинадиган қурилмани чиқишдан киришга СА усули орқали диагностика қилиш алгоритми 3.4-расмда тасвирланган. 3.4-расм. Чиқишдан киришга СА усули орқали рақамли қурилманинг иш қобилиятини текшириш алгоритми Яратилган назорат қилинадиган қурилмани чиқишдан киришга СА усули орқали диагностика қилиш алгоритми кўриб чиқилган. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling