Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 14 та, жумладан 5 та халқаро миқёсдаги ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Ишланма 2017-2019 йилларда Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида намойиш этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 14 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан 5 таси хорижий ва 5 таси республика журналларда нашр этилган 9-23.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 116 бетни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |