Кириш (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 43.5 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi43.5 Kb.
#1259802
TuriДиссертация
Bog'liq
Dolzarbligi


КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда болаларнинг талаффузи ва нутқини ўстириш кўникмаларини ривожлантириш асосида ижтимоий муомула маданиятини ошириш, ўз-ўзига ишончни таркиб топтириш, ўз имкониятларини тўғри баҳолаб рўёбга чиқариш қобилиятларини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимини шакллантириш жамиятда илм-фан тараққиёти учун муҳим омиллар бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг талаффузи ва нутқини ўстиришнинг халқ оғзаки ижоди воситасида амалиётга самарали тадбиқ этиш, интерфаол таълим моделларини ишлаб чиқиш, ўзаро ҳамкорликликдаги фаолият муҳитини яратиш устувор вазифа қилиб белгиланган.
Дунёда бошланғич синф ўқувчиларининг талаффузи ва нутқини ўстириш жараёнининг педагогик-психологик механизмларини такомиллаштириш, янги ғоялар яратиш ва ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ривожлантиришни имконини берадиган халқ оғзаки ижоди намуналарини танлашга доир назарий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Дунё халқлари педагогик тафаккурида бошланғич синф ўқувчиларининг талаффузи ва нутқини ўстириш тенденсиялари, нутқий саводхонлик даражасини баҳолаш, уларнинг бошқа халқлар психологик-педагогикасига кўрсатаётган таъсирини аниқлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса, бошланғич синф ўқувчиларининг талаффузи ва нутқини ўстиришнинг педагогик ёндашувларини ишлаб чиқиш ва шунга мувофиқ таълим технологияларини ҳам такомиллаштириб тизимлаштириш муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Республикамизда халқ оғзаки ижоди воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг талаффузи ва нутқини ўстириш, уларни комил инсон қилиб тарбиялаш, ижтимоий нутқий маданиятини такомиллаштириш, халқ таълими тизимини ислоҳ қилишга ва таълим олувчиларнинг янгича ўқитиш тизимини ишлаб чиқишга катта аҳамият қаратилмоқда. Шунга кўра, бошланғич таълим ўқувчиларининг ўқитиш методикасини сифати ва ижтимоий тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишни таъминлашда халқ оғзаки ижоди намунларидан унумли фойдаланиш эҳтиёжи вужудга келмоқда. Ўзбекистон Республикасида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги қунунларида “Миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги, жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касбий-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган”1 каби вазифалар белгиланиб, бу борада бошланғич таълим тизимида халқ оғзаки ижоди наъмунларининг мазмун оҳиятини тўғри талқин қилиш, таълим олувчиларнинг нутқий саводхонлик маданиятини ўстиришнинг мазмуни, шакллари, воситалари, усуллари ва методларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138 сонли қарори, 2017 йил
28 июлдаги ПҚ-3160 сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”га Фармони, 2018-йил 14-августдаги
ПҚ-3907 сонли “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил
28 ноябрдаги ПҚ-4038 сонли “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепсияси тўғрисида”ги Қарори,
2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5313 сонли Фармони, 2019 йил 29 апрелдаги “Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсияси тўғрисида”ги ПФ-5712 сонли Фармони, 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-637 сонли “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириҳ чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60 сонли “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


1 Kadrlar tayyorlash Milliy dasturi. - Т.: Sharq, 1997. - B. 20.


Download 43.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling