Кириш. «Эстетик тарбия асослари» ўқув қўлланмаси


Download 40.37 Kb.
bet1/2
Sana10.04.2023
Hajmi40.37 Kb.
#1347985
  1   2
Bog'liq
Эстетик тарбия қўлланма


КИРИШ.
«Эстетик тарбия асослари» ўқув қўлланмасида педагогик фаолиятнинг турли шакл ва методлари орқали ўқувчиларни эстетик ва бадиий жиҳатдан яхлит камол топтириш муаммоси талқин қилинади. Қўлланма биринчи галда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари, синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг раҳбарлари, тарбия фани ўқитувчилари, ота-оналарга қўлланма сифатида хизмат қилади. Шунингдек у педагогика техникумлари ва олийгоҳларининг талабалари учун ҳам муайян даражада фойдалидир.
Қўлланманинг биринчи бобида воқеликка эстетик муносабатнинг шаклланиши тўғрисида фикр юритилади. Ана шу бобнинг асосий мавзулари атрофдаги табиатнинг, кишилар муносабатининг гўзаллиги, турмуш, меҳнат, билиш фаолиятининг гўзаллигиднр. Эстетик нуқтаи назардан реаликка эътибор бериш ўқувчининг ҳар томонлама камол топишига кўмаклашишдан ташқари, эстетик тарбиянииг таъсирчанлигини ҳам оширади, чунки кишинииг қизиқиш ва эҳтиёжлари, эстетик билимлари унинг ҳаёти ва амалий талаблари билан чамбарчас боғланади. Бундан эса демократик жамиятдаги қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда, маҳсулотларнинг сифатларига ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга қўйиладиган талабчанликни оширишда эстетик тарбия бевосита таъсир кўрсатишини англаш мумкин.
Қўлланманинг асосий боби ўқувчиларни адабиёт ва санъат воситалари билан эстетик тарбиялаш методикасига бағншланган.
Агар педагог ўқувчиларнипг ёш психологик-педагогик хусусиятларини, шунингдек идрок этиш имкониятларини ҳисобга олса, эстетик тарбия муваффақиятли амалга ошиши мумкин. Қўлланманинг ана шу масалага бағишланган бўлимларида ўқувчиларнинг адабиёт ва санъатга муносабати, уларда ижодий қобилиятларнинг таркиб топиши ҳар томонлама ифодаланган. Ўқувчи кичик мактаб ёшидан катта мактаб ёшига етгунича унинг билими, эстетик тасаввури бойиб, диди шаклланиб боради, унда гўзалликка етук, онгли эҳтиёж туғилади, энг илғор ва инсонпарвар эстетик қонунлар бўйича яшаш зарурлигига доир тушунча ҳосил бўлади. Ўқувчи ўзлаштирадигаи кўиикма ва малакалар унинг ўсиши ҳамда идрок этишининг ёш хусусиятларига бево­сита боғлиқдир. Ундаги (қўшиқ айтиш, расм чизиш, куй яратиш, шеърлар, ҳикоялар ёзиш ва ҳоказоларга доир) кўникма ва малакалар даражаси у билан эстетик тар­бия бўйича кейин олиб бориладиган барча педагогик ишлар учун асос бўлади.
Ўқиш, мусика, тасвирий санъат дарсларида таълимни шундай йўсинда ташкил этиш керакки, у боланинг уму­мий ва бадиий камолоти учун замин яратсин; бу камо лотни арзимас мақсадлар ҳамда вазифалар билан чекламаслик, боланинг ҳар бир ютуғи уни бадиий эстетик тарбиялашдаги кейинги қадам ва навбатдаги босқич учун асос бўлиши лозим.
Санъат билан шуғулланишда расмиятчиликка йўл қўймаслик керак. Психолог ва педагоглар мусиқага, санъатнинг тасвирий ҳамда бошқа турларига оид машғулотларнинг расмий жиҳатлари ҳар қандай ёшдаги ўқувчиларга ҳам ёқмаслигини аллақачон аниқлашган. Педагог ўқувчида асарнинг мақсади, мазмуни ва ғоясига қизиқиш уйғотиши зарур. Ана шуидагина бадиий асар шахсга чуқур маънавий эстетик таъсир кўрсатишига ишониш мумкин.
Қўлланманинг ўқувчини эстетик жиҳатдан камол топтириш воситалари, шакл ва методлари ифодаланган қисми бевосита амалий аҳамиятга моликдир. Бунда санъат машғулотларининг ҳар бир турини ёритишда муайян тизимни ташкил этувчи масалаларни таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Санъатнинг у ёки бу тури бўйича ўтиладиган дарслар, факультатив ва тўгарак ишларини ташкил этиш, синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлар ана шу масалалар жумласидандир. Адабиёт ва санъатнинг ҳар хил турлари билан шуғулланишнинг, шунингдек табиий математик циклдаги предметлар бўйича машғулотларда эстетик тарбияни амалга оширишнинг шакл ва методларини ҳар томонлама ишлаб чиқиш асосан ўқувчида қизиқишлар, эҳтиёж ва ижодий қобилиятларнинг шаклланишини индивидуаллаштиришга даъват этилгандир.
Эстетик тарбияда боланинг атрофидаги муҳит катта роль ўйнайди. Оиланинг бадиий қизиқишлари, эстетик баркамоллик даражаси кўпинча ўқувчида бевосита акс этади. ёки, аксинча-ўқувчининг эстетик билишга интилиши, ундаги қизиқиш ва эҳтиёжлар ота-онада ҳам қизиқиш ортишига сабаб бўлади. Мактаб ва оила муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳамкорликдаги ва ягона ишни амалга ошириши зарур.
Қўлланманинг «Мактаб ўқувчиларига оилада эстетик тарбия бериш» бўлимида фақат мактаб ва оиланинг ўзаро алоқаси муаммоси эмас, балки болада санъатнинг ҳар хил турларига доир қобилиятларни ўстиришда оиланинг ўзига хос имкониятлари, унинг хулқ эстетикаси, турмуш эстетикаси ва ҳоказолар шаклланишидаги роли ҳам таҳлил қилинган. Умумий таълим мактаби, оила ва мактабдан ташқари болалар муассасаларининг мақсади ҳамда вазифаларининг бирлиги ўқувчи мактабда таълим оладиган йиллар мобайиида уни эстетик тарбнялашнинг самарали тизимига асос бўлишн мумкин.
Ҳозирги шароитда шахс эстетик баркамоллигининг аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар ва концепцияларда ёш авлодни мамлакатимиз ва жаҳон бадиий маданиятинннг энг яхши намуналари орқали эстетик тарбиялашнинг аҳа­мияти ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Ҳозирги куида илғор педагоглар ўқувчиларнинг ижодий кучи ва қобилиятларини тўлиқ ривожлантириш, ҳаётий кучлари, маънавий қизиқиш ва эҳтиёжлари хилма-хил мукаммал шахсни шакллантиришда эстетик тарбиянинг ролини такомиллаштириш учун ҳаракат қилмоқдалар. Ишонч билан айтиш мумкинки, ана шу жараёнда ўқитувчиларга мўлжалланган «Эстетик тарбия асослари» қўлланмаси ҳам фойдали аҳамият касб этади.



Download 40.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling