Кириш. Фанининг мақсади ва вазифалари. Режа


Download 22.32 Kb.
Sana06.11.2023
Hajmi22.32 Kb.
#1751147
Bog'liq
1- маъруза


Кириш. Фанининг мақсади ва вазифалари.

Режа:
1. Кириш гидрогеология фанига нимани ўрганади?
2. Гидрогеология фанининг мақсади ва вазифалари.
3. Муҳандислик геологияси фани нимани ўрганади?
4 Муҳандислик геологияси фанининг мақсади ва вазифалари.

Гидрогеология фани. Гидрогеология сўзи «гидро»-сув, «гео»-ер, «логос»-фан таълимот яъни ер ости сувлари тўғрисидаги фан бўлиб, ер қобиғи қатлам жинслари ковакларидаги, ёриқларидаги, турли шакл ва катталикдаги карст бўшлиқларидаги ер ости сувларининг пайдо бўлиши, ўзгариб туриши, ётиш, жойлашиш холатларини, харакат қилиш, сарфланиш қонуниятларини, кимёвий таркибини, физик хосса ва хусусиятларини, халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади. «Гидрогеология» атамаси илм-фан сохасига 1802 йили Ж.Б.Ломарк томонидан киритилган.
Олимларнинг аниқлашларича, ернинг устки қобиғи қатламларидан тортиб мантиягача бўлган қалинликдаги тоғ жинслари ғовак ва ёриқларида 1300 млн, км3 га яқин сув борлиги аниқланган. Демак, бу сувни дунё океани сувлари миқдорига тенг деса бўлади
(1-жадвал). қуруқликда яшовчи ҳайвонлар организимининг 60%, денгизда яшовчи мавжудодлар организимининг 99% гача бўлган қисмини сув ташкил қилади. Ўсимликларда ҳам бу қиймат 80% дан (бодиринг, памидор, нок, олма, картошка ва б.қ.) 95% оралиғида ўзгаради. Бу дегани-ер планетасидаги мавжуд ҳайвонлар ва ўсимликлар массасининг 80-85% миқдорига тенг бўлган сувнинг биосфера элементлари орқали доимо ҳаракатда эканлигидан ҳам далолат беради.
М.И.Львовоичнинг маълумотларига кўра (1974), ер куррасида яшовчи одамларнинг эхтиёжлари учун ҳар йили 3300 км3, ҳар бир одам учун 1100 м3 миқдоридаги сув керак бўлади. Жумладан, ҳар бир га суғориладиган ер учун йилига 2000 м3 сув сарф бўлиши, 1 тонна дон етиштириш учун 1800 м3, 1 тонна пахта толаси етиштириш учун 7500 м3 сув кераклиги ҳам аниқланган. А.С.Хасановнинг маълумотига кўра ҳозир республикамизда 90 шаҳар, 120 район марказлари ер ости суви билан таъминланган. Бу мақсадлар учун 90 дан ортиқ маълум ўлчамдаги майдонларда ер ости сув кон заҳиралари аниқланган.
Ер сфераларидаги сувнинг ўртача миқдори ва ҳолати
(А.И.Павлов бўйича (1991)

Ер сфералари

Сувнинг умумий ўртача миқдори км3

Ер сфераларидаги сувнинг ҳолати

Атмосфера

14 минг

Буғ, суюқ, томчи (булут, туман кўринишида), қаттиқ (муз кристаллари, қор) ҳолатида.

Литосфера

1300 млн

Суюқ, қаттиқ ва кимёвий брикмалар ҳолатида.

Гидросфера

1370 млн.*

Суюқ (дунё океани, дарё, кўл сувлари ва х.к.), муз (доимий музликлар, қор) ҳолатида.

Биосфера

0,001**

Тирик мавжудодлар, ўсимликлардаги биологик ва биохимик бирикмалар ҳолатида.

Ер юзасига ҳар йили у ёки бу холатда тушадиган ёғин миқдори.

520 млн

Асосан суюқ (ёмғир), қаттиқ (қор), қисман буғ ва шудринг ҳолатида.

М.И.Львовоичнинг маълумотларига кўра (1974), ер куррасида яшовчи одамларнинг эхтиёжлари учун ҳар йили 3300 км3, ҳар бир одам учун 1100 м3 миқдоридаги сув керак бўлади. Жумладан, ҳар бир га суғориладиган ер учун йилига 2000 м3 сув сарф бўлиши, 1 тонна дон етиштириш учун 1800 м3, 1 тонна пахта толаси етиштириш учун 7500 м3 сув кераклиги ҳам аниқланган. А.С.Хасановнинг маълумотига кўра ҳозир республикамизда 90 шаҳар, 120 район марказлари ер ости суви билан таъминланган. Бу мақсадлар учун 90 дан ортиқ маълум ўлчамдаги майдонларда ер ости сув кон заҳиралари аниқланган.


Гидрогеология фани ўзининг мақсади ва вазифаларига қараб қуйидаги мустақил бўлимларга бўлинади:
1. Умумий гидрогеология – ер ости сувларининг пайдо бўлиши, ётиш ва тарқалиш шароитлари, физик хусусиятлари, кимёвий таркибини ўрганади.
2. Ер ости сувлари динамикаси – ер ости сувларининг ҳаракат қонуниятлари, сув иншоотларига, тоғ иншоотларига сувнинг келиши, гидротехник ва суғориш каналларини қуришда сизот сувларининг таъсирини ўрганади.
3. Гидрогеологик тадқиқот услублари – ер ости сувларини қидириш ва излаш асосларини илмий ишлаб чиқиш билан шуғулланади, ер ости сувлари режими ва балансини ўрганади. шу жумладан, дала гидрогеологик тажриба тадқиқотларини, сув таъминоти, гидротехник иншоотлар, шахталар ва бошқа қурилишлар гидрогеологик тадқиқотларини ўз ичига олади.
4. Фойдали қазилмалар гидрогеологияси – аниқ фойдали қазилмалар гидрогеологик шароитларини ўрганади, ер ости сувларининг тоғ иншоотларига таъсирини аниқлаш, тоғ ковлаш ишларини олиб боришда ер ости сувларига қарши кураш чора-тадбирларини ташкил этиш каби масалаларни ечади.
5. Регионал гидрогеология – маълум ҳудудда, масалан ўзбекистон республикаси ҳудудида, ер ости сувларининг тарқалиш қонуниятларини ўрганади.
6. Минерал ва саноат сувлари – шифобахш ер ости сувларини ва саноат учун аҳамиятли сувларни (ош тузи, йод, бром ва шунга ўхшаш бошқа кам учрайдиган элементлар олинадиган сувлар, юқори ҳароратли сувлар) пайдо бўлиш ва тарқалиш қонуниятларини ўрганади.
7. Гидрогеохимия – ер ости сувларининг кимёвий таркибини, мавжуд кимёвий элементларнинг пайдо бўлишини, сувда кўчишини (миграстия) ўрганади. ер ости суви таркибидаги турли радиоактив элементларни эса – радиогидрогеология ўрганади.
Сайёрамиздаги баъзи бир давлатлар сув таъминотида анча муаммолар бор. тоза сифатли чучук ичимлик сувлари бўлмаган давлатлар ҳам йўқ эмас. шунинг учун сувни қадрлаб, авайлаб асрашимиз, ундан оқилона фойдаланишимиз керак.
Мухандислик геологияси фани, ер ҳақидаги фанларнинг мустақил бир сохаси бўлиб, инсонларнинг қурилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эхтиёжларини қониқтириш натижасида вужудга келган ва ривожланган.
Маълумки, ҳар қандай қурилиш иншоати хоҳ у йўллар бўлсин, хоҳ фуқоролар истиқомат қиладиган бинолар бўлсин, хоҳ гидротехник-мелиоратив иншоатлар: электрастанциялар, тўғонлар, сув омборлари, каналлар, ва ҳар хил саноат корхоналари бўлсин, уларнинг ҳаммасини лойиҳалашда ва улардан самарали фойдаланиш даврида худудларнинг мухандислик геологик шароитларини холати ва унинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур ҳисобланади.
Муҳандислик геологиясининг умумий мақсади, геологик жараёнлар ва ходисалар ривожланишининг ҳисобга олишнинг қуйидагича ифода этиш мумкин: инсон ўз фаолиятида геологик жараёнлар ва ходисаларни ривожланиши ҳақидаги билимларга асосланиши лозим.
Турли геологик шароитларда иншоотлар қурилиши, муҳандислик ишларининг бажарилишини, юзага келувчи талофат ва деформатсияларни тахлил қилиш асосида муҳандислик геологиясининг учинчи низомини, яъни зарур шароитларда геологик мухитни мукаммал ўрганишни зарурлиги қонунини баён этиш мумкин. муҳандислик иншоотларини лойиҳалашда муҳандислик изланишлари энг самарали муҳандислик ечимларини жамлаш имкониятини бериши, қурилиш ва муҳандислик ишларини бажарилишини хар қандай геологик хавфлардан сақланиши ваколатланиши шарт.

Такрорлаш учун саволлар .



  1. Гидрогеология муҳандислик геологияси асослари фанининг

тарихи тўғрисида нималарни биласиз?
2. Гидрогеология муҳандислик геологияси асослари фанининг
мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
3. Геологик шароитни ўрганишда муҳандислик геологияси фанининг ўрни қандай?
4.Геологик шароитни ўрганишда гидрогеология фанининг ўрни қандай?
Download 22.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling