Венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлар (4-боб. 28-
модда.Инновацион фаолият тўғрисидаги ЎзР Қонуни)
Асосий фаолият тури хавфли инновацион лойиҳалар амалга оширилишини молиялаштиришдан
иборат бўлган ҳам юридик шахс шаклида ташкил этиладиган, ҳам юридик шахс сифатида
ташкил этилмайдиган ихтисослаштирилган молия институтлари венчур ташкилотлар, фондлар,
ширкатлардир.
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар венчур
ташкилотларининг таъсисчиси бўлиши мумкин.
Венчур ташкилотлари:
янги ташкил этилаётган юридик шахсларнинг устав фондида улуш асосида иштирок этишга;
ўз маблағларини янги ишланмаларни амалга ошириш
учун гаровсиз, кафилликсиз ва кафолатсиз
беришга ҳақли.
Венчур ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда таъсисчиларнинг қарорига биноан амалга оширилади.
73