Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари
Download 260.64 Kb.
|
1 2
Bog'liqИнновация 7 мавзу 2020 ТДИУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.
- 4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил
- 7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Дарслик. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2022 йил.
Маърузачи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Я.Э. Алиев ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил.2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил.3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с.4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007.6. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Дарслик. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2022 йил.Мавзу: ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАПИТАЛ, ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА БОШҚАРИШ Тошкент - 2022 Р Е Ж А 1. Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги стратегияси. 2. Патент ҳуқуқининг ривожланиш тарихи. 3. Жаҳон молиявий иқтисодий инқироз шароитида интеллектуал мулкни Ўзбекистонда муҳофазалаш. 4. Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти. Турли ривожланган мамлакатларда интеллектуал мулк етакчи бўлиб, умумий миллий маҳсулот ҳажмининг 50%ни ташкил этади. Мулк тури сифатида (давлат, хусусий, жамоат, ҳиссадорлик) у бозор муносабатлари объекти ҳисобланади, баҳоланиш қийматига эга, шартномалар ва битимлар, ҳуқуқлар бериш предмети бўлиши мумкин, товар айланмасига тижорат мақсадларда қўшилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168 сонли қарорига асосан товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлоқ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи (кейинги ўринларда- товар белгиси) ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади. Интеллектуал капитал – бу, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг билими, маҳорати ва ишлаб чиқариш тажрибаси ҳамда номоддий активлар (патент, лицензия, ноу-хау ва ҳоказолар)дир. Инновацион иқтисодиётда интеллектуал капитал ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, ишловчиларнинг малака-маҳорати, билими ва тажрибаси кўринишидаги интеллектуал капитал йиғилиб (тўпланиб) боради. Иккинчидан, интеллектуал капитални унинг соҳибларидан ажратиб бўлмайди. Интеллектуал капитал шахсга тегишли олий даражадаги хусусият: яратувчанликка йўғрилган билим, ғоя, ихтиро ва янги маҳсулот ёки хизматларни яратиш ва ҳоказо. Учинчидан, интеллектуал капитални шакллантиришда шахснинг туғма-ақлий ёки тарбияланиши ва ўқиши давомида шаклланган қобилияти муҳим аҳамият касб этади. Тўртинчидан, интеллектуал капиталга сарфланган маблағ қилинган сарфдан бир нечи маротаба катта ҳажмда ва узоқ вақт мобайнида иқтисодий ва социал самара беради. Шунингдек, интеллектуал капиталга киритилган инвестициялар даври, бошқа объектларга кирилган инвестицияларга нисбатан узунроқ бўлади. Бешинчидан, интеллектуал капитал – инсон капиталининг ажралмас қисмидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарувининг олий органи сифатида: юртимизда фан ва техника умумий сиёсатини таъминлайди; ахборотлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиради; илмий ва илмий техникавий муаммоларнинг асосий йўналишларини аниқлайди; илмий изланиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун аниқ қарорлар қабул қилиб, илмий изланиш натижаларини миллий иқтисодиётга тадбиқ этишни ташкиллаштиради. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. У ўз фаолиятида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича — бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади: инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади. Давлатимиз томонидан илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани туфайли ушбу илмий салоҳият юксалиб бормоқда. Ҳар йили истиқболли илмий ғоя ва лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантлари ажратилмоқда. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида рўёбга чиқарилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар жаҳон илм-фани учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Олимлар ўз ишларини, биринчи навбатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар олдида турган аниқ вазифаларни ҳал этишга йўналтираётир. Инновацион салоҳиятни ошириш кичик корхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик корхоналар катта корхоналарга қараганда, 4 баробар кўп инновациялар яратади ёки илмий тадқиқотга киритилган ҳар бир долларга кичик инновацион корхоналар 2,5 баробар кўп маҳсулот яратадилар. Давлатимиз томонидан илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани туфайли ушбу илмий салоҳият юксалиб бормоқда. Ҳар йили истиқболли илмий ғоя ва лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантлари ажратилмоқда. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида рўёбга чиқарилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар жаҳон илм-фани учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Олимлар ўз ишларини, биринчи навбатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар олдида турган аниқ вазифаларни ҳал этишга йўналтираётир. Инновацион салоҳиятни ошириш кичик корхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик корхоналар катта корхоналарга қараганда, 4 баробар кўп инновациялар яратади ёки илмий тадқиқотга киритилган ҳар бир долларга кичик инновацион корхоналар 2,5 баробар кўп маҳсулот яратадилар. Давлатимиз томонидан илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани туфайли ушбу илмий салоҳият юксалиб бормоқда. Ҳар йили истиқболли илмий ғоя ва лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантлари ажратилмоқда. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида рўёбга чиқарилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар жаҳон илм-фани учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Олимлар ўз ишларини, биринчи навбатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар олдида турган аниқ вазифаларни ҳал этишга йўналтираётир. Инновацион салоҳиятни ошириш кичик корхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик корхоналар катта корхоналарга қараганда, 4 баробар кўп инновациялар яратади ёки илмий тадқиқотга киритилган ҳар бир долларга кичик инновацион корхоналар 2,5 баробар кўп маҳсулот яратадилар. Download 260.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling