Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари
Инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир этувчи таркибий қисмлар
Download 485.67 Kb.
|
Инновация 3 мавзу 2022 ТДИУ
Инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир этувчи таркибий қисмлар
Бизнесни юритишдаги инновациялар тадбиркорлик фаолиятининг янги ташкилий усулларини ишлаб чиқишни билдиради ва улар қуйидагиларни ўз ичига олади: билимларни бошқаришнинг корпоратив усулларини жорий этиш; ходимларнинг савиясини оширишга ва кўчиб юришини камайтиришга мўлжалланган ўқитиш тизимини йўлга қўйиш; ишлаб чиқариш ва етказиб беришни тўлиқ бошқариш, жумладан етказиб бериш занжирини, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилишни, шунингдек сифатни бошқариш тизимини жорий этиш. Корхона инновацион салоҳиятининг таркибий қисмлари инновацион салоҳиятни ўрганиш асосида биз инновацион салоҳиятни аниқлашда қуйидаги асосий ёндашувларни қайд этишимиз мумкин: инновацион фаолиятни амалга оширишга жалб қилиниши мумкин бўлган ресурслар мажмуи сифатида; инновацион фаолиятни амалга ошириш имконияти сифатида; инновацион фаолиятни амалга оширишга тайёргарлик сифатида; инновацион фаолиятни амалга ошириш қобилияти сифатида. Инновацион салоҳиятнинг тузилиши икки босқичдан иборат инновацион фаолият учун зарур бўлган корхонанинг ресурслари мавжудлигини тавсифловчи корхонанинг инновацион фаоллик омилларини тавсифловчи Инновацион фаолият салоҳиятини ташкил этувчи бевосита таркибий қисмлар Кадрлар салоҳияти Молиявий-иқтисодий салоҳи Илмий-техник салоҳият Ташкилий бошқарув салоҳияти Ишлаб чиқариш – технологик салоҳият Инновацион салоҳиятнинг ташкил этувчи билвосита таркибий қисмлар Имконият Тайёргарлик Қобилият Инновацион ташкилотлар жараёни тузилмалари – жуда ҳам кенг тушунча бўлиб, ташкилотларни ташкилий шакиллари ва унинг хусусиятларини турли нуқтаи назардан турлича талқин қилиш мумкин. Биринчидан, бу илмий-тадқиқот, инновациявий, ишлаб чиқариш фаолияти ва маркетингни параллел - кетма-кет амалга оширилишидир. Иккинчидан, уни янгилик ҳаётий циклининг вақтинчалик босқичлари сифатида кўриш мумкин. Учинчидан, маҳсулот ёки хизматлар янги турини ишлаб чиқиш ва тарқатишни молиялаштириш ва инвестициялаш жараёнидир. Бунда унинг таснифи инновациявий лойиҳа сифатида ўзини намоён этади. Мамлакатда инновацион сиёсат ўтказишни қуйидагича ифодалаш мумкин: миллий хавфсизликни таъминлаш; иқтисодий барқарорликка эришиш, иқтисодиётнинг имкониятларини кенгайтириш; саноатни технологик қайта жихозлаш, жаҳон бозорида мамлакатимиз товар ва хизматлари рақобатбардошлигини ошириш; табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш; аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, солиқни сақлаш ва таълим олиш учун имкониятлар яратиш; озиқ-овқат, хомашё, материал ва энергияга бўлган миллий эҳтиёжларни кафолатли таъминлашдан иборат. Download 485.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling