Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

1-1,1 баробарга индексация қилинди; 
қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) 
учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик 
учун солиқ ставкаси 45 сўм миқдорида белгиланди; 
турар жой фонди, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина 
турар жойлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи базавий ставкалари, 
cув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўртача 10 фоизга 
индексация қилинди. 
Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий 
ставкаларга камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда 
уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларининг аниқ 
миқдорини аниқлаш ҳуқуқи сақлаб қолинган. 


19 
Қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор қилинди: 
бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хом ашё базасини 
ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган 
геология хизматлари, почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни 
реализация қилиш, бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-
тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари 
бўйича айланма; 
солиқ тўловчиларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ҳаётни узоқ 
муддатли суғурталаш учун йўналтириладиган қисми бўйича жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғидан берилган солиқ имтиёзлари. 
Солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигига оид бир қатор ўзгартиришлар 
амалга оширилди. 
Қўшилган қиймат солиғи бўйича: 
солиқ тўловчиларнинг тоифаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
тартиби, шунингдек, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинди; 
қопланадиган (қайтариладиган) қўшилган қиймат солиғи суммасининг 
асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 
30 кунгача қисқартирилди. 
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида 
ҳисобда турадиган солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилиш чоғида 
қўшилган қиймат солиғи тўлови ҳисобига бюджетдан қопланиши лозим бўлган 
қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling