Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


 млн сўмдан юқори бўлганда 30 млн сўм


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

500 млн сўмдан юқори бўлганда 30 млн сўм миқдорида қатъий белгиланган 
солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлашни танлаш ҳуқуқи берилди. 
Бошқа ўзгаришлар: 
2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб устав фондида (устав капиталида) чет эл 
инвестициялари улуши камида 33 фоиз бўлган чет эл инвестициялари 
иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 
божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулк бўйича божхона божидан мавжуд 
имтиёзлар бекор қилинди.
Агар 2023 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвестор ҳамда инвестициялар 
ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат 
органи ўртасида тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган 
бўлса имтиёзлар бекор қилинмайди 
Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асосий 
воситалар ва бошқа мол-мулкнинг сақланиши учун солиқ қарзи ундирувини 
солиқ қарзи мавжуд солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш муддати 
30 кундан 60 кунгача узайтирилмоқда. 
Жами даромади 10 млрд сўмгача бўлган қўшилган қиймат солиғи ва фойда 
солиғини тўловчиларга солиқ қарзини 6 ой муддатда бўлиб тўлаш ҳақида 
хабардор қилиш ҳуқуқи берилди (бундан устав фондида (устав капиталида) 
50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, 
ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз солиғи тўланадиган товарларни ишлаб 
чиқарувчилар мустасно). 
Бунда фоизларни тўламасдан бўлиб тўлаш имконияти календарь йил 
давомида бир марта тақдим этилиши назарда тутилди. 
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган айрим товарлар бўйича божхона 
божининг ноль даражали ставкасини қўллашнинг амал қилиш муддати 
2024 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. 
Бюджет ташкилотларига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан 
олинган даромадлар бўйича тақдим этилган солиқ имтиёзлари 2024 йилнинг 
1 январига қадар узайтирилди. 
Бундан ташқари, 2023 йил учун айрим турдаги товарлар билан чакана савдо 
қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг энг юқори ставкалари ҳамда хорижий 
давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги
ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимлар ставкаларининг миқдорлари 
2022 йил даражасида сақлаб қолинди. 


24 
2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон 
Республикасида жойлашган ва фаолият юритадиган тадбиркорлар учун қуйидаги 
солиқ имтиёзлари берилди: 
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер ва мол-мулк солиғи бўйича 
солиқ ставкалари 50 фоизга пасайтирилди; 
ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди (амалда 12 фоиз); 
якка тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг йиллик ставкаси 1 БҲМ 
(300 минг сўм) миқдорида ўрнатилди (амалда 3,6 млн сўмгача). 
Бунда, солиқ тўловчи таклиф этилаётган солиқ имтиёзлари билан бир вақтда 
бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларга эга бўлса, бундай солиқ тўловчи
ўз хоҳишига қўра қулай солиқ имтиёзларини танлашга ҳақли. 
Мазкур имтиёзлар йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет 
ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (устав капитали)нинг 50 фоизи 
ва ундан ортиғи устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ 
бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди. 
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар: 
республика ҳудудларининг тўртинчи тоифасига (40 та туман) киритилган 
туманларда фаолият юритадиган тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни 
3 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиғининг белгиланган энг кам қийматларига 
0,3 гача, якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни 0,5 гача 
камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда тўлайди; 
республика ҳудудларининг бешинчи тоифасига (20 та туман) киритилган 
туманларда фаолият юритадиган тадбиркорлар фойда, айланмадан олинадиган 
ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида, мол-мулк ва ер солиғини ҳисобланган 
сумманинг 1 фоизи миқдорида тўлайди, шунингдек, якка тадбиркорлар қатъий 
белгиланган солиқни тўлашдан озод этилди. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling