44
Шиналарга утилизация йиғим жорий этиш амалиёти Россия Федерацияси, Қозоғистон каби
давлатларда мавжуд.
в) оғир юк машиналари томонидан республика ва маҳаллий
даражадаги
йўллардан фойдаланишда уларни яроқсиз ҳолга келтириш ҳолатлари кўплаб
учрамоқда, шундан келиб чиқиб, оғир юк машиналари томонидан етказилаётган
зарарларни қоплаш мақсадида,
2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати
10 тоннадан оғир юк машиналари учун йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг
5 баравари миқдорида
йўл йиғимини жорий этиш таклиф этилмоқда;
Бунда ушбу йиғимдан келиб тушган маблағларни
умумфойдаланишдаги
йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун Автомобиль йўлларини
ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтириш таклиф этилмоқда.
Латвияда оғирлиги 3,5 тоннадан оғир юк машиналари учун 365 евро (4,7 млн сўм),
12 тоннагача бўлганлар учун 660 евро (8,5 млн сўм) ва 12 тоннадан оғир бўлганлар учун 828 евро
(10,6 млн сўм) йиллик йиғимлар жорий қилинган.
Шунингдек, Австралияда оғирлиги 4,5 тоннадан ортиқ, Германияда оғирлиги 12 тоннадан
ортиқ ва Буюк Британияда умумий оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ транспорт воситалари учун
йиллик тўловлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: